Янгиликлар 1867
Имконияти чекланганлар – депутутлар эътиборида
Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Бухоро туман Кенгаши раиси М. Ғафуров ташаббуси билан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, имконияти чекланганларга имконият яратиш, уларни дарду ташвишини ўрганиш мақсадида партия депутатлари ҳамда фаоллари иштирокида ишчи гуруҳ ташкил этилди. Мақсад битта - ногиронлиги бўлган хонадонлар аҳволи билан яқиндан танишиш, имконият даражасида уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш ва мухтожларига ижтимоий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Ишчи гуруҳи тумандаги “Хонобод” ва “Ўзбекон” МФЙларида бўлиб бирма бир ижтимоий ҳимояга мухтож хонадонларга кириб, уларнинг оилавий шароитини ўргандилар. Ўрганиш жраёнида иккинчи гуруҳ ногирони Зебо Жалолова оилада икки нафар фарзанди билан ёлғиз яшаётганлиги, фарзандларининг бири мактаб ўқувчиси бўлса иккинчиси коллежни тугутган бўлиб ҳозирда ишсиз эканлиги аниқланди. Мазкур оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Зебо опага тиббиёт ходимларини жалб қилган ҳолда керакли дори-дармонларни етказиш билан бирга унинг қизини ҳам иш билан бандлигини таъминлаш учун маҳалла раиси билан хонадонига яқин бўш иш ўринларини кўздан кечириб тикувчилик фабрикасига ишга жойлаштиришга эришилди. Зебо Жалолова кўраситлаган эътибордан мамнун.
Шунингдек, иккинчи гуруҳ ногирон “Ўзбекон” МФЙ да истиқомат қилиб келаётган Султон Қодиров бундан 5 йил олдин бахтсиз ҳодиса сабаб ногирон бўлиб қолган бўлиб, ҳозирги кунда дори дармонга мухтож. Оилавий аҳволи оғир, “Маҳалла томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари байрамлар арафасида ҳар доим етказилади, аммо мен ҳам уйда ўтириб бирор иш билан шуғуллансам дейман” - дейди Султон Қодиров суҳбат жараёнида. Ишчи гуруҳи аъзолари ишлашга иштиёқи баланд Султон аканинг нима иш билан шуғулланиши мумкинлиги борасида келишиб тут дарахти навдаларидан турли шаклдаги саватлар ясаш таклифини бердилар. Бу албатта яхши даромадни келтиради. Ўрганилиши лозим бўлса уста ҳунармадларга шогирд тушиши учун ҳам маблағ ажратилишини айтдилар, бу таклиф Султон Қодировга ҳам маъқул келди.
Ишчи гуруҳи аъзолари “Хонобод” МФЙ худудидаги Мухтор Ражабов ва Садриддин Ҳайдаров хонадонига борилганида улар уйларининг том қисмини шифер қилиш учун депутатлардан амалий ёрдам сўрадилар. Халқ дардига дармон бўлиш учун йўлга чиққан депутатларимиз уларнинг дарду ташвиши билан яқиндан танишар эканлар, ҳомийлар асосида бу ишни ҳам яқин кунларда амалга оширишга ваъда бердилар. Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳаларда изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини кўришимиз мумкин, шу қаторда имконияти чекланганларга ҳам имкониятлар яратилмоқда, аммо уни олис ҳудудлардаги имконияти чекланганларгача етказа олишимиз керак.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро
вилоят Кенгаши мутахассиси
Ирода Сайфуллаева
Фикрингизни қолдиринг