Имзо йиғиш жараёнлари қизғин бормоқда

09.08.2024 11:08:12

Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловга тайёргарлик кўришга старт берилган кундан буён Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши тизимидаги партия тузилмаларида сиёсий ўқувлар, турли хил тадбир ва лойиҳалар ташкил этиляпти.

Воҳадаги «адолатчилар» ўз фаолиятида қонунийлик, ошкоралик ва адолатлилик принципларига қатъий амал қилган ҳолда сайловни миллий қонунларимиз, бой тажрибамиз ва умумэътироф этилган халқаро стандартлар талаблари асосида юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга катта тайёргарлик кўрмоқдалар. Бунда партиянинг шаҳар, туман Кенгашлари раислари, депутатлар, партия фаоллари иштирок этяпти. Шу билан биргаликда 40 минг нафардан ортиқ партия хайрихоҳларни ҳам сиёсий жараёнга яқиндан ёрдам бермоқда.

7-август куни вилоят Кенгаши томонидан Қарши давлат университетида ўтказилган имзо тўплаш жараёни ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Ёшлар, нуронийлар, ўқитувчилар, шифокорлардан иборат шаҳар жамоатчилиги партиянинг сайловдаги иштирокини қизғин қўллаб-қувватлашди.

– «Адолат»нинг қонун устуворлигини таъминлаш, барча жабҳада очиқлик, ошкоралик ва шаффофликка эришиш борасида “Адолат –ҳар бир инсон учун!” шиорини бош мақсад қилгани эътиборлидир, -дейди Қарши давлат университети талабаси Дилноз Ўралова.- Шу сабабли ҳам сиёсий кучни сайловларда иштирок этиши учун имзо қўйдим. Имзо тўплаётган партия вакиллари томонидан фуқароларни мажбурлаш ва ўзига оғдириб олиш ҳолатларига йўл қўйилмаяпти. Тушунтириш ишлари яхши йўлга қўйилган. Партиянинг «Бир ойда бир иш ўрни» лойиҳаси доирасида вақтинча ишсиз, ёрдамга муҳтож оилалардаги фуқаролар, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар доимий иш ўрни билан таъминлаш чора-тадбирлари партиянинг асосий йўналишлардан бирига айланган экан. Лойиҳа доирасида ўтган йилда 705 нафар ёш иш билан таъминлангани ҳамда 1475 нафар хотин-қизнинг ишга жойлаштиришишга кўмаклашилганини яхши натижа дейиш мумкин. Умуман олганда, «Адолат» партияси. бугун ёшларнинг муҳим сиёсий минбарига айланиб улгурди.

Сайловда имзо тўплаш жараёнлари партиянинг барча маҳаллий ва ҳудудий кенгашларида 15-августга қадар давом этиши режалаштирилган.

 

"Адолат" СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши 
Матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+