Инновация билан келажак сари

19.06.2021 09:06:44

Қишлоқ хўжалигида ўзига хос тажриба мактабини яратган пахтаободликлар кейинги йилларда соҳага қатор янгиликларни олиб кирмоқда. Туманда ташкил этилган инновацион иссиқхоналар бунга ёрқин мисол бўла олади.

Давлатимиз раҳбари куни кеча Андижон вилоятига ташрифи чоғида   тумандаги ана шундай инновацион иссиқхоналардан бирини кўздан кечирди.  Албатта, бу уларни янада изланишга бошлади.

«Mega agro» масъулияти чекланган жамиятига қарашли умумий майдони 16 гектардан иборат бу жой илгари тош-шағал карьери бўлган. Тадбиркорлар ҳаракати билан истиқболли лойиҳа йўлга қўйилди.  Испания технологияси асосида иссиқхона барпо этилиши тизимда янгилик бўлди. Биринчи босқичда 6 гектар жойда очиқ ва ёпиқ иссиқхона қуриш режалаштирилганди. Ўтган ойда бу  тўла амалга оширилди.

Эътиборлиси, замонавий  технологияда экин полиэтилен қувурчалар орқали суғорилади. Сув исроф бўлмайди, доимий айланиб туради. Бу кўриниб турган тежамкорлик.

Айни вақтда лойиҳанинг навбатдаги босқичи устида иш олиб бориляпти. 2 гектар майдонга Туркия ва Испаниядан олиб келинган замонавий ускуналар ўрнатилмоқда. Бу йилига 280 тонна помидор ва бодринг, 6 миллион дона кўчат ва турли кўкатлар етиштириш имкониятини беради. 

Албатта, етиштирилган маҳсулотлар  юртимиз бозорларининг тўкинлигини таъминлаш баробарида хорижий давлатларга экспорт ҳам қилинади. Бошланишига йилига 1 миллион 500 минг долларлик экспорт қилиш кўзда тутилмоқда.

Ҳар қандай янгилик ривожланишга, аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади. Мазкур  корхонада ҳам 100 та иш ўрни яратилди. Натижада  шунча оилага қувонч ва барака кириб борди.

 

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилоят кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+