Янгиликлар 3626
Инновация билан келажак сари
Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалида ёш ихтирочилар кўргазмаси ташкил этилди.
Мазкур тадбирда ўндан ортиқ ташаббускор ёш сафдошларимиз ўз ишланмалари билан қатнашдилар. Улар асосан қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган.
— Оққанот зараркунандасига қарши курашиш республика миқёсида муаммоли масала бўлиб турибди,-деди партиядошимиз, ёш изланувчи Охунжон Раҳматов.-Биз тақдим этаётган механик қурилма бу зараркунандага қарши курашишда энг арзон ва юқори ҳосилдорликка эришишга хизмат қилади. У мутахассислар ва фермер хўжаликларининг раҳбарлари томонидан маъқулланди.
Тадбир ёш ихтирочилар учун ўзига хос синов ва тажриба алмашиш мактаби бўлди. Энг сара ишланмалар амалиётда қўллашга тавсия этилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилояти Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг