Инновация йўлида яна бир дадил қадам

18.06.2021 11:06:30

Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифи доирасида  Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди. Тош-шағал карьери ўрнида инновацион технология асосида ташкил этилган иссиқхонада «Айсберг» карами, помидор, бодринг, уларнинг кўчатлари ва ҳар хил кўкатлар етиштирилади. Айни вақтда мазкур корхонада 100 та иш ўрни яратилгани эътиборли. Бу Президентимиз томонидан юқори баҳолангани бежиз эмас.

Ўз ўрнида Президентимиз амалга оширилаётган ишларни ривожлантириш мақсадида металл конструкциялар корхонаси ташкил этиб, иссиқхона деталларини ишлаб чиқариш бўйича ҳам топшириқ берди. Айтиш лозимки, бу истиқболли лойиҳаларнинг ривожига йўл демакдир.

Инновация ташаббускори бўлган Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари бундан хурсандмиз. Биргина бизнинг туманимизда соҳага бундай эътибор қаратилиши бутун республикамизда инновацияни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатининг самараси, деб баҳолаш мумкин. Шундай экан, биз пахтаободлик “адолатчилар” бу йўлда янада фаоллик билан иш олиб борамиз.  

                                                        Иқболой ОТАХОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пахтаобод туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+