Янгиликлар 1137
Иншолар адолатли сараланмоқда
Бугунги кунда Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги барча умумтаълим мактабларининг 6-11-синф ўқувчилари ўртасида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида иншолар танловининг биринчи саралаш босқичлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг февраль ойидан март ойига қадар уч босқичда ўтказилиши режалаштирилаётган ушбу танловнинг асосий мақсади дастлаб мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини янада очириш орқали онгида коррупцияга қарши курашиш иммунитетини пайдо этишдан иборат.
Ушбу танлов Президентимизнинг ўтган йилги Олий Мажлис палаталарига йўллаган Мурожаатномасида илгари сурилган ғояларни ва партия сайловолди дастурида белгилаб қўйилган вазифалар билан чамбарчас боғлиқ эканлиги билан аҳамиятлидир.
Куни кеча шундай танловларнинг бири Нукус шаҳридаги 17-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида ҳам ташкил этилди. Шу мактабнинг ўзидан юзга яқин мактаб ўқувчилари танловда фаол иштирок этишди. Танлов жуда юқори савияда ташкил этилди.
Ўтказилган ушбу танловда энг яхши иншолар адолатли сараланиб олинди.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг