Янгиликлар 1742
Иншолар танловига старт берилди
Ўтган ҳафтада Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактабларининг 6-11-синф ўқувчилари ўртасида иншолар танловининг биринчи босқичига старт берилди.
Ушбу танлов «Адолат» СДП томонидан Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палаталарига берган Мурожаатномасида илгари сурилган ғояларни ва партиямиз сайловолди дастурида белгилаб қўйилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида февраль ойидан март ойига қадар уч босқичда ўтказиш режалаштирилган.
Танловни ўтказишдан асосий мақсад - ёшларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билимларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ёшларни давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги мавжуд коррупциядан огоҳлантириш, коррупцион ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун жазо муқаррар эканлигини англатишдан иборатдир.
Ушбу танлов дастлаб Беруний, Чимбой ва Элликқалъа туманларида жуда юқори савияда ташкил этилди. Сабаби, танлов доирасида ўқувчи-ёшларнинг коррупцияга қарши кураш мазмунидаги ижодий ишлари ҳам намойиш этилди.
– Умумтаълим мактабларини тугатиб, катта ҳаётга қадам қўяётган ўқувчиларининг онг-у тафаккурида коррупцияга қарши муросасиз кайфиятни шакллантириш, уларнинг бу иллатга қарши мустаҳкам иммунитетга эга бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Ўтказилаётган ушбу танловларда энг яхши иншолар адолатли сараланмоқда – дейди партия Беруний тумани Кенгаши раиси Сардорбек Абдуллаев.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг