Иншолар танловининг Хоразм вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

30.03.2021 22:03:19

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан  умум ўрта таълим мактаблари ўқувчилари орасида “Ёшлар  коррупциясиз келажак тарафдори” мавзусида иншолар танловининг мактаб, туман ва шаҳар босқичлари юқори даражада ташкил этилиб, ғолиблар танловнинг вилоят босқичида фаол иштирок этишди.

Хусусан, куни кеча Урганч шаҳридаги 5-сон умум ўрта таълим мактабида ташкил этилган иншолар танловининг вилоят босқичи ҳам иқтдорли ёшларни коррупцияга бўлган муросасиз қарашларини  намоён этди.

Танловни баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш мақсадида тегишли ташкилот вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳнинг бир-биридан савияли, бир-биридан мазмунли ёзилган иншоларни баҳолашда  ва ғолибларни  аниқлашда бироз қийинчиликларга учрашишди.  

Танловда Хонқа туманидаги 1-сон умум ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси  Моҳинур Абдримова  ғолиб деб топилиб, танловнинг Республика босқичига йўлланма олди.

Янгиариқ туманидаги 11-ИМИ 11-синф ўқувчиси Мафтуна Эркинбоева  2-ўринга ва Янгибозор туман 14-сон умум ўрта таълим мактабининг 10 синф ўқувчиси Нафосат Дўсимметова 3-ўринга эга бўлишди.

Шунингдек, танловга  рус  тилида ёзилган иншолар бўйича  иштирок этган иштирокчилардан Урганч шаҳар 15-сон умум ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Азиза Ваисова биринчи ўринни эгаллаб танловнинг Республика босқичига йўлланма олди.

Урганч туманидаги 1-сон умум ўрта таълим мактаб ўқувчиси Сабоҳат Жуманазарова 2-ўринни, Қўшкўпир туманидаги 4-сон умум ўрта таълим мактабининг 7 синф ўқувчиси Шаҳризода Йўлдошева 3-ўринни эгалладилар.

 

                                                                                                       Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                         Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+