Янгиликлар 1113
Иншолар танловининг ҳудудий босқичи якунланди
«Адолат» социал-демократик партияси ташаббуси билан умумтаълим мактабларининг 6-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиб келинаётган «Биз коррупцияга қаршимиз!» иншолар танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи якунланди.
Танловни ўтказишдан мақсад, давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялар ва партиянинг сайловолди дастурида белгилаб қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ёшларнинг онгида коррупцияга қарши курашиш иммунитетини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини юксалтириш ҳисобланади.
Мазкур босқичда жами 102 нафар ўқувчи-ёшлар мавзуга доир ўз қарашлари ва таҳлиллари акс этган иншолар билан иштирок этди. Икки ой давом этган танлов якунларига кўра Чимбой тумани 10-сонли умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Феруза Хўжамуратова, Нукус шаҳри 31-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Гулбану Полатбаева, Беруний тумани 63-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Ҳамида Қурбанбаева, Мўйноқ тумани 12-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Муслима Бозорбоева, Тахиатош тумани 6-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Озода Ҳайитбоева, Амударё тумани 40-сонли умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Камила Бахтиёрова ёзган иншолар ҳайъат аъзолари томонидан юқори баҳоланди ва улар ғолиб деб топилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА
Фикрингизни қолдиринг