Янгиликлар 1697
Иншолар танловининг илк ғолиблари тақдирланди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳар халқ таълими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ўтказилаётган “Ёшлар-коррупциясиз келажак тарафдори!” шиори остидаги иншолар танловининг мактаблараро босқичи якунига етди. Шаҳардаги 41 та умумтаълим мактабидан 6243 нафар ўқувчилар ўзларининг ижодий ишлари билан қатнашдилар. Комиссия аъзолари томонидан иншолар равон ёзилганлиги, имловий хатолари, ўқувчининг фикрини ифодалашдаги маҳорати, мавзуга ёндошуви инобатга олиниб, баҳоланди.
Натижаларга кўра, 37- сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Мадинабону Холдорбоева 1-ўрин, 32-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Муҳлисахон Раҳимова 2-ўрин, 6-сонли умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Мунаввархон Маматқулова 3-ўринга лойиқ топилди.
Коррупцияга муносабатимни содда тилда ифодалашга ҳаракат қилдим, – дейди биринчи ўрин соҳибаси.
– Жамият ривожига тўсиқ бўлиши, биз ёшларнинг келажагига салбий таъсири ҳақида ўз муносабатимни билдирдим. Барчамиз бу иллатга қарши биргаликда курашишимиз лозим.
Ғолибларга партиянинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг