Янгиликлар 1752
Инсон капиталига инвестициялар
Маълумки, Республикамиз инновацион иқтисодиёт сари ҳаракатланмоқда, бу барча ресурслардан ҳозирги ва келгуси авлоднинг фаровонлиги учун оқилона фойдаланиш демакдир. Бу мақсадга одам ресурси – “инсон капитали”га, яъни, илмий кадрларнинг интеллектуал қобилияти, инженер-техник ходимлар, бизнес вакиллари ва саноатчилар, биринчи навбатда венчур капитали (қалтис корхоналар ва илмий-техника тараққиётини рағбатлантиришда янги услуб, ғоя ва лойиҳага инвестиция ажратилади) билан шуғулланувчилар билан шериклик қилиш орқали эришиш мумкин.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда тадқиқот харажатларига ажратмалар ҳиссаси жуда паст: 2016 йилда ялпи ички маҳсулотнинг - 0,21 фоизини, 2017 йилда – деярли икки марта кўп бўлсада, у Корея Республикасида – 4,2, Японияда – 3,3, АҚШ ва Германияда – 2,8 фоизни ташкил қилган. Юқорида қайд этилган стратегияга мувофиқ, 2021 йилгача уни 0,8 фоизга ошириш белгиланган. Бошқа долзарб йўналиш соҳалар ва миллий доирада - кооперацияни рағбатлантириш ва инновацион кластерлар яратиш белгиланган. Шу билан бирга, интеллектуал мулкни мукаммаллаштириш ўз мевасини беради.
Бошқа мамлакатларнинг инновацион ривожланишга ўтиш йўлидаги тажриба ва хатоларини таҳлил қилинса, инвестицияларни актив ва пассивга бўлинади деган хулосага келиш мумкин. Биринчиси – сифатнинг ўсиши ва меҳнат унумдорлиги ва билим бериш, Илмий-Тадқиқот ва Тажриба-Конструкторлик ишлари (НИОКР— янги тайёр маҳсулот ёки технология яратишга қаратилган, янги билим ва уни амалий қўллашдаги жами ишлар), информацион-коммуникация технологияси (ИКТ) ва ускуналар, фаол яшаш, ҳаёт давомийлигини узайтириш ва шунга ўхшаш. Иккинчиси – талаб этилмаган ҳашаматли ва бошқа қурилишлар қилиш. Фаолликни кескин ошириш ва вақтинча пассивини тўхтатиш, ўз муддатини оқлашини ҳисоб-китобини юритиш ва ҳар сўмнинг тўла унум келтиришини, сув, ер, ер ости бойликлари, материаллар ва энергияни чиқарилган маҳсулот ва хизмат кўрсатиш бирлигига харажатларини қисқартириш. Шуни таъкидлаш ўринли, Европада қўйилган маблағни самарадорлиги, жумладан, капитал ва уй-жойни горизонталига эмас, аксинча, вертикалига, ҳар бинони ер сатҳидан 20-30 қават ва уч-беш қават ер остига қуриш. Бу билан ер ресурсларини ва инфраструктурани (бизда уларни қисқартиришга интиладилар) маълум даражада иқтисод қилинади, ахир, бир қаватли уйлар том қисми учун кўп миқдорда металлни, гараж, канализация, сув-газ узатгич қувурлари, электр тармоқларини талаб этади.
Иқтисодиётда инновациянинг даражаси, информацион коммуникация технология(ИКТ)сини ва жамиятга рақамлашни кириб келиши билан аниқланади. Барча инсон капитали кўрсаткичларидан энг катта корреляциялаш (бу эҳтимоллик назариясининг асосий терминларидан бири, икки ва ундан кўп тасодифий ўлчамлар ўртасидаги боғлиқликни кўрсатувчи ўлчов) ИКТни ривожланиши билан, тадқиқотда қатнашувчилар ҳиссага эга бўлади, оммалаштиришнинг муҳим омилига айланади ва жойларда энг олий ечимлардан фойдаланилади. Яъни, фандаги тартиб-қоидалар фақат билим ва технологияларни етказиб беришдан иборат эмас. Олимларнинг илғор фикрлари, қарашлари, нуқтаи назарларини жамлаб, етказишга ёрдам беради.
Ҳозир турли соҳаларда “ақлли” технологиялар – давлат бошқаруви, иқтисодиёт, уй-жой-коммунал хўжаликларда, ижтимоий секторда, шаҳар инфраструктураси бизнесда жорий этилмоқда. Лекин барча бундай ишланмалар, бино ва ускуналар – омилкорлик билан фойдаланилмас экан, у ўлик тўпланилган нарсага айланади. Илгарилаб ҳаракат қилишнинг асосий манбаси – “ақл бойлиги”(капитал мозга), ёки интеллектуал бойликка (интеллектуальный капитал) эришиш. Шунинг бизда билим бериш сифатини ошириш ва шу билан барча даражада қамраб олиш устуворлиги, кадрларни узлуксиз тайёрлаш тизимини кучайтириш, иқтисодиёт талабидан келиб чиқиб, унинг эгилувчанлигини таъминлаш жуда муҳим.
“Ақлли” таълимга ўтиш зарур – болаларда ўзига хос, асл билимлар механизмини яратишни шакллантириш, инновация ва унинг ўз оиласи фаровонлиги учун самарали қўллаш зарур. Уни ўзбек халқига ва худудларда яшаётган аҳолига тўлалигича қўллаш даркор. Ҳар бир болани ёшлигидан истеъдодли (математика, кимё, рассом, мусиқачи ...) эканлигини аниқлаш ва уларнинг мантиқли илмини яхшилаш омилларини комплекс таҳлили асосида, келажакда юқори малакали онг-билим даражасида, савияси юқори, мутахассис бўлиши учун хотираси ва фикрлаш тезлиги тарбиялаш керак. Янги авлоднинг энг ёрқин вакилларига, катта ишончлар билдириб, ўзига хос ва алоҳидалигини эътиборга олиб, худди Германия, АҚШ, Корея Республикаси ва бошқалар каби улар учун алоҳида киритилган дастурларда тайёрлаш мумкин. (Президентимизнинг Хоразм вилоятига ташрифида таништирилган ментал арифметика синфи, мактаб., шунингдек, бу борада “Президент мактаб”ларини очиш бўйича кўрсатмаларидан “намуна” сифатида фойдаланиш керак).
Бу ерда нафақат давлат асосий рол ўйнаши, ота-онаси, бобо ва бувиси ҳар куни болалар учун вақт топиши керак, чунки ўқитиш ва тарбиялаш, қобилиятини яхшилаш, анъаналарни етказиш, билим, муаммони ечимида тажриба ва кўникма, доимо омилларини таҳлил қилиш ва унинг ривожланишига шарт-шароит яратиш керак. Шундай қилиш керакки, болалар истеъдодидан тўғри фойдалана олсин ва муносиб фаолият йўналишини топиб олсин. Ахир мевадан дарахти кўп ҳосил олиш учун ерни яхшилаб, юмшатилади, ўғитлаб экиш, суғориб туриш талаб этилади. Инновациядан ҳам юқори натижаларга эришиш учун мия қобилиятига инвестиция йўналтириш керак бўлади. Баъзи оилалар болаларига фақат боғ яратиб бериш, мол кўпайтириш, уй-жой қуриб беришни, асосий бойликка эга қилиш деб ҳисоблайдилар. Аммо бу билан болаларининг мия қобилиятини ўстиришга етарлича эътибор бермайдилар. Агар фарзандларнинг мия қобилиятини ўстирсак, уларнинг ўзи бизга қараганда, бир неча бор кўп боғ-роғ, мол-ҳол, ҳашаматли қасрлар қуриши мумкин. Бунинг учун оилаларда тарбияни ушбу қиррасига эътиборни кучайтирилиши, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, жорий этсалар айни муддао бўлар эди.
Таълимга инновацияларни жорий этиш, мактаб ҳаётига, педогогик коллективнинг ишига, ҳар бир ўқитувчи ва ўқувчиларнинг онги ва фаолиятига, мактаб ва ота-она ҳамкорлигига озми-кўпми ўзгаришлар киритади. Бу ўзгаришлар таълим сифатини, тарбиявий иш натижаларини, мактабни бошқаришни, ўқитувчиларнинг савиясини, мактабнинг оила ва жамоатчилик билан ўзаро муносабатларини юқорироқ поғонага кўтаради.
Узоқ йиллар давомида муносиб равишдаги кадрларни, шу жумладан, тадбиркор ва муаллим, ўқитувчи (педогог)ларни тайёрлаш учун катта тўсиқ, ғов олий ўқув юртларига абитуриентларга кириш синовининг сифати бўлиб келди. Барча болалар учун адолатли ва тенг бўлиши учун жаҳон амалиётидаги қабул қилиш усули, яъни, муносиб билими, арзигулик, хизмати, меҳнат қилган бўлса, ягона кам ўтадиган баллда қабул қилишга мурожаат қилиш мумкин эди.
Бунда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетидаги қўлланиб келинаётган Буюк Британия тажрибаси ҳам қизиқарли. У ерда олий ўқув юртининг биринчи курс талабалари, ўхшаш фанлардан ягона “Foundation Year” режаси (ижодийдан бошқа) базавий дастури асосида шуғулланади. Бир йил ўқишгандан сўнг, қобилияти, қизиқиш ва иштиёқи аниқланиб, шундан сўнг уларни бакалаврият йўналиши бўйича тақсимланади.
Магистратурага мақсадли қабул ҳам долзарб, у ерга пухта саралащ, шу жумладан, мнемоника(хотирани яхшилаш усули) мантиқчиликни (логика) ва чет тилларини (лингвистлик) билиш (чет элларнинг GMAT, SAT, TOEFL, IELTS тестлари ва бошқалар) қобилиятларини текшириш керак. Германия, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган мамлакатларда билим беришнинг ушбу даражаси, кўпинча инглиз тилида ташкил этилган, бу ёшлар учун катта истиқбол очади. У ерда ўқув юртини битиришдаги малака ишларини чет тилларида ҳимоя қилади, жорий этилган илғор лойиҳалар ёки уларни Ўзбекистон шароитига мослаштирган талабаларни ҳам қабул қилишлари мумкин. Уларнинг илмий раҳбар билан шуғулланиши, бакалавриатда бошлаган ишларини, тадқиқотларини амалда тугаллаган бўлса, бу кабиларга компаниялар қизиқиш билдириб, тадбиркорларига ҳомийлик қилишлари мумкин.
Ўзбекистон телевидениеси дастурларида намойиш этилган, мамлакатимиздаги бир нечта олий ўқув юртларининг талабалари билан суҳбатларни кўриб, айрим талабаларнинг хотираси пастлигини, хатто кечаги ўқилган маърузалар мавзуларни ҳам эслай олмагани, ўз мутахассислиги бўйича билими даражаси ўрганилганда, улар келгусида амалда фойдаланиши керак бўлган асбоб-ускуналарнинг ишлаш принципларини хатто жўяли тушунтириб беролмаганлиги, кишини афсуслантиради.
Инновацион иқтисодиётда олий маълумотлилар, айниқса магистрларнинг 60 фоизидан ортиғи банд бўлмоғи керак. Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев аллақачон қабул квотасини оширган, шу билан бирга, унинг ташаббуси билан давлат-хусусий ҳамкорлиги асосида олий ўқув юртлари ташкил этилмоқда, бюджетдан унча кўп бўлмаган харажат эвазига ва ёшларни кенг қамраган ҳолда қабул қилиниши, уларнинг ўз ҳолига ташлаб қўйилмай, ёт ғояларга берилиб кетмаслигини таъминлайди. Бунда энг муҳими, юқорида қайд этилганидек, АҚШдаги каби жиддий назорат бўлиши лозим.
Халқнинг ҳаёт даражасини яхшиланиши, интеллектуал ва касбий (профессионал) қобилиятини ўсиши, шунингдек, фаол ҳаётини ўртача давомийлигини белгилаб беради. Бу ерда “ақлли” тиббиётга маблағ сарфини кўпайтирмасдан бўлмайди. “инсон капитали”, генофонд тўлиқ, кўп сабабларга кўра, соғликнинг пасайиши билан боғлиқ. Уларнинг ичида: авлоддан авлодга мерос бўлиб қолаётган касалликлар, шу жумладан, янги ёш оила қуриш ва болалар туғилишида олдиндан мавжуд хасталикни даволамаслик, фойдали микроэлементлар, аминокислоталар ва витаминларнинг рационда етишмаслиги, алкогол ва тамакини керагидан ортиқ истеъмол қилиш, сурункали тоза кислород ва сувнинг етишмаслиги, нотўғри танланган спорт тури ва у билан шуғулланиш меъёри, доимий руҳий зарба ва ёмон уйқу кенг тарқалган. Бу қўшимча фикрлашни ривожлантириш ва билимни умумий соғ-саломатликни етишмаслиги, унчалик оммавий равишда ақли учун “физкультура”, хотирани машқ қўлланилмаслигини ҳам қўшиш мумкин. Бу каби бўшлиқни йўқотиш учун таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакиллари бир бўлиб (тандем), ҳал этишлари керак.
Ҳар бир инсонга овқат, таом организмнинг нормал ҳаёти учун худди қурилиш материали ва энергия каби манба ҳисобланишини яхши билади. Врачлар тасдиқлашича, рационал овқатланиш – катталар учун юқори иш қобилияти ва болалар учун эса ўсиш ва ривожланишида муҳим шароитдир. Организмнинг нормал ўсиши, ривожланиши ва ҳаёт фаолиятини зарур маромда ушлаб туриш учун оқсил, ёғ, углеводлар, витаминлар ва минерал тузлар керак миқдорида бўлиши зарур. Мувофиқ тарзда (нерационал) овқатланмаслик – юрак ва томирларнинг, овқат ҳазм қилиш органларида касалликлар пайдо бўлиши, шунингдек, модда алмашиши билан боғлиқ касалликларга бош сабаб ҳисобланади. Мувофиқ тарзда (рационал) овқатланиш – нафақат модда алмашинуви, хатто бошқа кўпгина касалликларнинг олдини олишда муҳим ва зарурий шартдир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотига кўра, 33 фоиздан ортиқ аҳоли, юқорида қайд этилган: кальций, магний, темир, йод каби микроэлементларнинг етишмаслигидан, яширин очарчилик билан боғлиқ интеллектуал ривожланишнинг етарли даражада эмаслигидан қийналмоқда.
Натижада – билим олишга ва мос равишдаги касбида “муваффақият” учун қобилияти паст. Энг кам истеъмол саватидаги бу етишмасликни, айниқса, болалар ўртасида бартараф этиши керак. Соғлом авлодни шакллантириш учун бутун овқатлантириш сифатли, экологик тоза, зарарли аралашмалар ва консервантларсиз бўлиши лозим. Ўрни келганида шу айтиш керакки, фуқароларнинг ҳаётини муносиб равишда истеъмол савати ҳуқуқий таъминланишини қўллаб-қувватлаш “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар йили” Давлат дастурининг бандларидан бирига киритилган. Бу аҳолини манзилли ҳимоя нуқтаи назаридан – нафақат болалар, аксинча, кам таъминланган оилалар, пенсионерлар учун ҳам муҳим. Лекин ушбу ҳужжат вақтинча эълон қилинмади...
Ҳозирнинг ўзида барча омилларни ҳисобга олиш керак, чунки Ўзбекистон аҳолиси ўсмоқда, табиий ресурслар ва бошқа ресурслар камайиб бормоқда. Бошқа мамлакатларнинг йўл қўйган хатосини такрорламай, билимни тўғридан-тўғри иқтисодиётга йўналтиришга интилиш, республикада турли соҳалар учун янги яратилган, патентлар асосида уларни чет элларга чиқариш (экспорт) зарур. Ёки бошқа вариант – иқтисодий ва ҳуқуқий асосда малакали ишчи кучларини, унга талаб, бўш ишчи ўрни бўлган (вакансия) ҳолда ва катта маош тўлайдиган давлатларга (Хитой тажрибаси ва Ҳиндистонни ИКТ соҳасида) ишга юборишга тайёрлаш зарур. Олинган даромадни бошқа товар ва хизматларни сотиб олиш ва импорт қилишга йўналтириш керак.
Республикамизни инновацион йўлга (рельс) ўтказилиши билан нимага эришилади? Унинг миллий иқтисодиётининг ривожига кенг йўлаклар очилиб, тадқиқот марказларининг фаолияти кенгаяди, ишланмалар ва фанга асосланган (наукоемких) технологияларни қўллаш, билим даражаси ва “инсон капитали”нинг сифати оширилади. Буларнинг барчаси мамлакатни яқин ҳамда олис истиқболдаги мустаҳкам ривожланишини мувозанатга келтиришга хизмат қилади.
Саидахрор Ғуломов.
Ўзбекистон Фанлар академияси, академиги,
Давлат статистика қўмитасининг кадрларни
қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар
маркази кафедра мудири.
Камолжон Шадиметов
Халқаро Экология, инсон ва табиат
хавфсизлиги Фанлари академияси, академиги,
Ўзбекистон “Адолат” СДП “Инновация,
муқобил энергетика тарғиботи маркази раҳбари.
Фикрингизни қолдиринг