Инсон манфаати устунлиги – бахтиёрлик кафолати

08.06.2021 16:06:00

Энг аввало инсон манфаатларини энг олий қадрият деб билган Ўзбекистон «Адолат» СДП аъзоси эканлигимдан ғурурланаман.

Сабаби биз ўқитувчиларни ўз электорати деб билган партиямиз жамиятда ўқитувчи мақомини ошириш борасида қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Ўқитувчи тақдири билан боғлиқ ҳар қандай вазиятга зудлик билан муносабат билдириб, ўқитувчининг қадр-қимматини кўтаришга ҳаракат қилаётган партиямиз сайловдан-сайловгача бўлган вақт оралиғида ўз дастурий вазифалари ижросига эришишга ҳаракат қилиб келаётганлигини кўриб, билиб турибмиз.

Энг қувонорлиси, сўнги 4 йилда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳар жабҳада таъминлашга қаратилган оқилона сиёсатдан фуқароларимиз ўз ҳаётида бахтиёрликни ҳис этмоқда.

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мақсадлар доирасида йилма-йил амалга оширилаётган дастурлар фуқароларимизнинг ҳаётдан розилигини таъминлашга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли.

Айниқса, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш буйича амалга оширилаётган ислоҳотлар кўп томонлома яъни, ижтимоий-иқтисодий, фуқаролик-сиёсий жиҳатларни ўзида қамраганлиги билан муҳим.

Улардан айримларига тўхталадиган бўлсак, биз ўқитувчилар бундан 4-5 йил олдин деярли кўпчилик вақтимизни пахта далаларида ўтказиб, дарс соатларимизни болаларга тўлиқ етказишда қийинчиликларни бошдан ўтказганимиз бугун тарих.

Ёки, яқин йилларгача кўпчилик ватандошларимизни қийнаб келган «прописка» масаласи. Муҳтарам Президентимиз ушбу муаммога нуқта қуйишнинг барча зарурий чораларини кўрганлиги, бугун қанчадан-қанча кўнгилларга ободлик олиб кирди.

Ўз фарзандининг пойтахтда ўқитиб, уни уй-жойли этиб, ишлашига имкон беришни орзу қилган ота-оналарнинг кўп йиллик орзулари бугун ўз ечимини топди.

Яна бир нарса, бу фуқаролик олиш масаласи ҳам кўндаланг турган эди, биз билан бир сафда туриб, шу ватан равнақига ҳисса қўшаётган, лекин фуқаролиги бўлмаган қанчадан-қанча шахслар Ўзбекистон фуқароси деган ўта шарафли бахтга муяссар бўлмоқда.

Сўз эркинлиги, гендер тенглиги, одил судлов каби инсонга чинакам бахтиёрлик улашадиган терминлар бугун қоғозда эмас, амалда тўла-тўкис ишламоқда.

Энг қувонорлиси, мана шу оламшумул инсон деган улуғ зотни янада улуғлашга хизмат қилаётган ислоҳотларда Ўзбекистон «Адолат» СДП ғоялари ҳам ўз бўйини кўрсатиб турибди.

Бугун Янги Ўзбекистон –Янги ренессансга қутлуғ қадамлар ташламоқда. Янги ренессанс даври бошлаш учун муносиб шарт-шароитлар яратилиб, Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўз фаолиятини йўлга қуймоқда.

Мактабларда биз ижодий-маданий ишлар буйича тарғиботчилар фаолиятимизни бошлаб, улуғ мамлакатнинг келажакдаги улуғ авлодларини тарбиялашга бел боғлаганмиз.

Бахтиёрлик муборак, фуқаролари бахтиёр давлатнинг 30 йиллик туйи муборак азиз партиядошлар, қадрдон юртдошлар.

 

Гулчеҳра ТУЛЕКЕЕВА,

Кегейли туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабининг

ижодий-маданий ишлар буйича тарғиботчиси, партия фаоли

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+