Янгиликлар 971
Инсон қадри улуғланган юрт
Президентимиз 2022 йил якуни ва 2023 йил учун устувор режалар белгиланган навбатдаги Мурожаатномасида келгуси йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб номлаши халқимизга чексиз қувонч бағишлади, десам янглиш бўлмайди.
Зеро, буюк ижодкор Эркин Воҳидов таъкидлаганидек,
«Собиту сайёрада
Инсон ўзинг, инсон ўзинг.
Мулки олам ичра бир
Хоқон ўзинг, султон ўзинг».
"Биз Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиладик", – деди президентимиз ўз нутқида.
Аслида ҳам, бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз, бу – бунёдкор халқимиз, дуогўй ота-оналаримиз, навқирон авлодимиз эмасми?
Мурожаатномада халқимизни рози қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлида ҳар бир соҳани қамраб олган ҳолда маҳаллалар фаолиятига урғу берилиб, маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилиши ва 1 январдан бошлаб, мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қолиши бўйича таклиф берилди ва барчани олқишига сазовор бўлди.
Президентимиз табиатимизни асраб-авайлаш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш ҳар бир маҳалла аҳолисининг маданияти ва амалий ҳаракатига айланиши кераклигини куюниб гапирганлари барчамизни бирдек масъулиятли бўлишга чорлайди. Биз депутатлар ишончга муносиб бўлган ҳолда фақат ва фақат меҳнат қилиб, юртимиз тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.
Озодахон Дадажонова,
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати.
Фикрингизни қолдиринг