Янгиликлар 1793
Инвестиция лойиҳаларини изчил амалга ошириш – долзарб вазифа
Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан инвестициялар ҳажмини изчил кўпайтириб бориш, замонавий ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, муҳим ижтимоий дастурларни амалга ошириш, энг асосийси, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилашнинг ҳал қилувчи омили эканинлиги кўп бора таъкидланмоқда.
Хоразм вилоятида ҳам кейинги йилларда иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг 17 март куни “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини юритишда қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2843 сонли қарори имзоланган эди. Таъкидлаш жоизки, ушбу қарор Хоразм вилояти қурилиш саноати корхоналари учун жуда кенг ва рақобатбардош иш муҳитини яратди.
Шу билан биргаликда, Юртбошимизнинг Хоразм вилоятга бир неча бор ташрифидан сўнг белгиланган топшириқлар доирасида олиб борилган ишлар натижасида воҳанинг бугунги қиёфаси тубдан ўзгарди. Янги ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Шу билан биргаликда, улкан бунёдкорлик ва қурилиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
Натижада воҳада иқтисодиёт тармоқларининг инвестициявий жозибадорлиги ортиб, хорижлик сармоядорларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 23 март куни Хоразм вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Айтиб ўтилганидек, жорий йилнинг январь-март ойларида 188 та лойиҳа ишга туширилиб, 1 минг 726 та иш ўрни яратилган. Сув тежовчи технологияларни татбиқ этиш орқали 4 минг гектарга яқин ер фойдаланишга киритилган. Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали ташкил қилинган. Амударё устида янги темир йўл кўприги қурилиши бошланган.
Жорий йилда ҳам 812 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган бўлиб, умумий қиймати 1 миллиард 320 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳаларнинг 770 таси ҳудудий, 42 таси тармоқларникидир.
Тақдимотда туризм, энергетика, чарм-саноат, заргарлик, қурилиш соҳасига доир лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари томонидан мазкур режалар маъқулланиб, қўшимча лойиҳаларни шакллантириш вазифасини қўйилди. Маҳаллаларда “ўсиш нуқталари”ни топиб, иш ўринларини кўпайтириш, уларга ишсиз аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни жойлаштириш, ўзини ўзи банд қиладиган ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан топшириқлар берилди.
Жасур ҚАРШИЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши
раиси ўринбосари
Фикрингизни қолдиринг