Иш кунимиз мадҳия садолари остида бошланди

10.12.2020 10:12:28

Юртимизни Конституция куни шукуҳи тарк этиб улгурмай, яна бир қутлуғ сана билан юзлашдик. Бугун давлат рамзи даражасига кўтарилган миллий мадҳиямиз қабул қилинган кун барчанинг кўнглига янги илиқлик олиб кирди.

Бу ёқимли куй, ҳассос оҳанг, марвариддек тизилган сўзлар ҳар бир фуқаронинг қалбидан ўзгача жой олган, шу боис мадҳия куйлаётиб қўлларимиз кўксимизда туради.

Мустақиллик шукронасини ўзида ифодалаган давлат мадҳияси дилимиздаги фикрларни тилимизга чиқаради, ёд бўлиб кетганининг ҳам сири шудир балки.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида бугунги иш куни мадҳия садолари остида бошланди. Байрам билан қутланиб, давлат рамзимизга эҳтиром кўрсатилди.

 

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+