Ишчи гуруҳ аъзолари аҳоли саломатлигига эътибор бермоқда

15.11.2019 17:11:03

Сўнгги йилларда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизм ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Маълумки, фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилашга ҳисса қўшиш Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида устувор вазифа сифатида эътироф этилган.

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида партиянинг Муйноқ тумани Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари туманда жойлашган маҳаллалардаги хонадонларда бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш билан бирга аҳоли саломатлигини асраш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиб боришда маҳаллий тиббиёт муассасалари  билан ҳаморликни йўлга қўйган.

Ушбу ҳафтада юқоридаги ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги “Мўйноқ” МФЙ ҳудудида бўлган учрашувда фуқароларга касалликларнинг олдини олиш учун ўз вақтида шифокорларга мурожаат этиш зарурлиги тўғрисида тавсиялар беришди. Шунингдек, партия фаоллари тиббиёт ходимлари билан биргаликда маҳаллада истиқомат қилаётган кекса нуронийларнинг уйларига ҳам бориб, шифокор кўригидан ўтказишди.

Партия ташаббуси билан жойларда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, маҳалла, оилаларга кириб бориб, тиббий маданиятни шакллантириш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарасида фуқароларнинг тиббий маданияти, ўз саломатлигига эътибори ошмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+