Янгиликлар 2494
Ишчи гуруҳ ҳашарчиларга яратилган шароитлар билан танишди
08.10.2020 19:10:42
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Музаффара Абдиева, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси туман кенгаши, “Ёш адолатчилар” Кенгаши туман кенгаши, “Ёшлар парламенти” аъзоси Т.Усаровдан иборат ишчи гуруҳ Пастдарғом туманининг фермер хўжаликларида пахта йиғим-терим жараёни учун ҳашарчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, йиғим-терим мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, болалар меҳнатдан фойдаланмаслик ҳамда ўз вақтида терим пулларини тарқатилиши ҳолатлари ўрганилди. Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди. Ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Лола САЙИДОВА,
Ўзбекитсон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг