Янгиликлар 1909
Ишчи гуруҳ поликлиника фаолияти билан ҳам танишмоқда
16.06.2020 18:06:00
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзоларининг кейинги манзили Нукус тумани марказидаги кўп тармоқли поликлиника бўлди. Ҳозирги кунда поликлиника 17600 та аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда ва ушбу аҳолининг 60 фоизи электрон руйхатга олинган ва бу ишлар давом этмоқда. Ўрганишлар давомида поликлнинка ходимлари ва ташриф буюрувчилар билан ҳам суҳбат олиб борилди.
Бундан ташқари ишчи гуруҳ аъзолари кун давомида тумандаги бошқа ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш субъектларида ва маҳаллаларда бўлиши назарда тутилмоқда.
Бу бўйича батафсил маълумотлар берилиб борилади.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг