Янгиликлар 2009
Ишчи гуруҳ туғруқ комплекслар ҳолатини ўрганди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 28 сентябрдаги КҚ-410-IV-сонли Қарорига асосан ҳудудларда репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш белгиланган эди.

Унга мувофиқ, жорий йилнинг 10-22 октябрь кунлари тегишли масъул ишчи гуруҳлари; Сенат аъзолари, депутатлар, ҳокимликлар мутасаддилари билан биргаликда жойларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, сенатор Дилором Ташмуҳаммедова ҳамда Луиза Ҳикматовалар 8,6,3,1,9 туғруқ комплекслардаги шарт-шароитлар билан танишдилар.

Аниқланган камчиликлар юзасидан Кенгашга масала киритиш белгилаб олинди.
Меҳринисо Бобоназарова,
“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Фикрингизни қолдиринг