Янгиликлар 1546
Ишончга муносиб бўламиз!
Президентимизнинг ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши тенгдошларим қатори мени ҳам жуда қувонтирди. Тадбиркорлик ва кичик бизнесга жалб қилиш, маънавий дунёқараши, ижтимоий ҳимояси ва саломатлиги масаласида ёшлар учун кўплаб имкониятлар ва имтиёзлар яратиладиган бўлди. Шахсан юртбошимиз тамонидан билдирилган ишонч, кўрсатилаётган ғамхўрлик бугун барча ёшларни янада ғайрат ва шижоат билан одимлашга ундамоқда.
Ҳусусан эндиликда:
“Ёшлардафтари” га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади.
1 июндан бошлаб “Ёшлар дафтари”га кирганларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиши харажатининг бир қисми давлат томонидан қоплаб бериладиган бўлди;
– Ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилинади;
– “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш, бир ойлик ҳарбий хизмат ҳаражатлари давлат бюджетидан тўлаб бериладиган бўлди;
-ОТМда таҳсил олаётган талабалар ётоқхона ижараси тўловининг 50 фоизи давлат томонидан тўлаб бериладиган бўлди;
– Биринчи мартта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғини тўлашдан озод этилади.
- “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олган ёшларга компьютерлар хариди учун имтиёзли кредитлар ажратиладиган бўлди;
Биз ёшлар катта авлоднинг билим ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини куч-ғайрат, шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак кўзлаган маррага албатта эришамиз деб ўйлайман. Видеоселектор йиғилишида билдирилган фикрлар, янги имкониятлар ёшлардан фақат ва фақат яхши таълим олишни, оиласи, маҳалласи, Ватани ривожи учун виждонан хизмат қилиши кераклигини талаб этади. Шубҳасиз, биз ёшлар ишончни албатта оқлаймиз. Ўзбекистон Республикасини юксалтириш ва янада ривожлантириш учун берилаётган ҳар бир имкониятлардан самарали фойдаланиб, шижоат билан ўз мақсадимиз сари ҳаракат қиламиз.
Абубакир АҲРОРЖОНОВ,
Фарғона вилояти Бувайда тумани 42-умумий ўрта таълим мактаби ёшлар етакчиси.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридги «Ёшлар парламенти» аъзоси
Фикрингизни қолдиринг