Ишончли вакил институти: масъулият ва яна масъулият

24.09.2021 12:09:31

Сайлов жараёнида ишончли вакил институтининг роли катта. Амалдаги қонунчилик асосида у номзодга сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам берувчи асосий куч ҳисобланади. «Адолат» СДПдан  Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили Йўлдошали Эгамов иштирокида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўтказилган брифинг айни шу мақсадга қаратилди. Унда партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби Акбаржон Назаров сўз олиб,  иштирокчиларни ишончли вакилнинг  таржимаи ҳоли билан таништирди. Ўз ўрнида “Адолат” партиясининг сайловда иштирокига ҳам тўхталди.

Шундан сўнг Президентликка номзоднинг ишончли вакили амалдаги қонунчиликдан келиб чиқиб зиммасига юклатилган вазифа,  фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва мақсади юзасидан тушунча берди. Партия фаоллари билан биргаликда жамоатчилик орасида тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича ўз фикрларини билдирди.

– Биргина  партиямиздан кўрсатилган Президентликка номзоднинг  сайловолди дастурини сайловчиларга таништириш билан чекланиб қолмайман. Номзоднинг сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти, мақсадларини сайловчиларга етказиш зиммамга катта масъулият юклайди. Сайловчилар ўзларини  қизиқтирган ҳар қанай саволга жавоб топишлари зарур. Давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда, албатта, номзоднинг манфаатларини қўллаб-қувватлайман. Асосийси, тарғибот тадбирларини  очиқлик ва адолат тамойиллари асосида ўтказамиз.

 Брифингдан сўнг Президентликка номзоднинг ишончли вакили   оммавий ахборот воситаларига интервью берди.

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши

матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+