Ишончли вакил: “Муаммоларга адолатли ечим топамиз”

29.09.2021 09:09:04

Ишончли вакиллар номзодга сайлов кампаниясини ўтказишда  ёрдам беради, сайлаш учун ташвиқот олиб бориб, сайловчилар билан бўладиган учрашувларда номзоднинг манфаатларини ифода этади.  “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Муҳаммаджон Валиев ҳам белгиланган тартибга асосан сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Навбатдаги учрашув Қува туманидаги 13-сонли мусиқа ва санъат мактабида  ташкил этилди. Давлат бошқарувининг барча соҳаларида  айниқса, суд тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятида, таълим соҳасида  коррупцияни йўқ қилишга қаратилган мақсад ва таклифлар номзод сайловолди дастурида алоҳида белгиланган. Ҳудудлардаги учрашувларда  ишончли вакил мазкур жиҳатга эътибор қаратди.  Мақсад ва вазифаларини лўнда ифода этди.  Сайловолди дастурида кўзда тутилган ташаббуслар билан таништирилди.

-Қонун устувор бўлган жойда адолат барқарор бўлади. Қонун мустаҳкам бўлган жойда кўнглимизда ҳаловат, турмушимизда хотиржамлик, ҳаётимизда фаровонлик ҳукм суради, – дейди Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Муҳаммаджон Валиев. – Адолатсиз  жазо ва жарималарни қайта кўриб чиқилади.  Жарималар, биринчи навбатда, халқнинг реал даромадига мутаносиб бўлиши, шунингдек, жарималар уларнинг ижтимоий хавфлилик  даражасидан келиб чиқиб,  белгиланиши таъминланади.  Айрим жиноят турларига  маънавий жазо чораларини қўллашни  илгари сурамиз.

Шунингдек, жамиятда коррупцияга нисбатан мутлақо муросасизлик маданиятини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтилди.  

Учрашув  давомида   сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

   “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+