Янгиликлар 3398
Ишончни оқлаш йўлида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Музаффара Абдиеванинг бугунги куни Пастдарғом туманидаги “Тор ариқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли билан учрашувдан бошланди.
Депутат сайловчиларга бугунги кун ислоҳатлари, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, қонунчиликдаги янгиликлар хусусида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, аҳолини қийнаётган муаммолар, ўйлантираётган масалалар билан танишди.
Илҳом Сатторов, “Тор ариқ” маҳалла фуқароси:
– Маҳалламиз ички йўллари таъмирга муҳтож, ёзда чанг, қишда лой кечиб юришга тўғри келади, маҳалламиз ҳудудидаги 31 – умумтаълим мактаби анча эскириб қолган, мактаб биносини мукаммал таъмирдан чиқариш ёки уни қайтадан қуриш масаласида амалий ёрдам беришини сўраб бугун депутатга мурожаат қилдик. Депутатни “биз сиз сайловчиларни ҳаётдан рози бўлиб яшашларингиз учун курашамиз, бунинг учун бир бўлиб, қўлни-қўлга бериб ишлайлик, жойлардаги мавжуд муаммолар ҳақида таклифларингизни берингизлар” деганларида руҳланиб кетдим. Умид қиламизки, бизнинг мурожаатларимиз ҳам тез орада ўз ечимини топади.
М.Абдиева фуқаролар томонидан билдирилган муаммоларни мутасадди идоралар эътиборини қаратган қонуний ҳал этишни ўз зиммасига олди.
Сайловчилар томонидан билдирилган ишончни оқлаш йўлида биз Музаффара Абдиевага куч-қувват тилаб қоламиз.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг