Янгиликлар 1838
Ишонинг, сизнинг ҳимоячингизмиз
Ўзбекистон “Адолат" СДПнинг “Бир адолатчи - юз аёлга ҳимоячи" лойиҳаси партиядошларимизни янги ташаббусларга бошламоқда. Жумладан, халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати Тўйдихон Алибоева лойиҳа доирасида доим хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиб, ечимини топмоқда. Шундан бўлса керак жалақудуқлик аёллар бирон бир масалада қийналса ҳеч иккиланмай унинг олдига шошадилар.
Тумандаги “Хамзаобод” МФЙда яшовчи Хуршида Саттибоева ижтимоий кўмакка муҳтож. Яшаш хонадони таъмирталаб, ички том қисмини янгилаш зарур. Ёрдам сўраб кўп идораларга кирди. Натижа бўлмади. У айни шу масалада ўз вакилиги мурожаат қилди.
Т.Алибоева МФЙ фаоллари билан ҳолатни ўрганиб, ишга киришди. Уй таьмири учун масъул ташкилотлардан етти ярим миллион сўм пул ажратилди. Албатта, бу маблағ етарли эмас. Хайрли ишга ҳомийлар ҳам жалб этилди.
Депутат ҳимоясидаги оила хонадонида иш қизғин. Яқин кунларда Х.Саттибоева 4 нафар фарзанди билан янги қиёфадаги уйига кўчиб киради. Хайрли ишнинг бошида турган депутатдан жамоатчилик ҳам хурсанд. Асосийси, фуқаролар “адолатчилар”ни ишончли ҳимоячи эканлигини эътироф этмоқда.
Барнохон БОЗОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ
туман кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг