Ишсизларнинг иш билан таъминланиши назоратга олинди

13.03.2020 16:03:20

Қораўзак туманидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Қораўзак туманидаги “Маданият” ОФЙ  ҳудудидаги хонадонларга ташриф буюрилиб, аҳоли билан мулоқот ўрнатилди.

Мулоқот давомида уюшмаган ёшлар ва чет элда ишлаётган ёшларнинг яқинлари билан учрашилиб, аҳволлари ўрганилди.

Аҳоли ишчи гуруҳ аъзоларига мавжуд муаммолар бўйича мурожаатларини билдиришди.

Жумладан, «Маданият» ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Казахбаев ва Н.Курбановалар кўп йиллардан буён ишсиз эканлигини айтиб, иш билан таъминлашда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилишди.

Ушбу мурожаат юзасидан Халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгаши депутати С.Сайымова  туман  бандликка кўмаклашиш маркази раиси номига депутатлик сўровини жўнатди.

Фуқаролар муаммолари юзасидан натижалари, унинг ижобий ечим топиши ишчи гуруҳи томонидан назоратга олинадиган бўлди.

Шу каби чоршанба кунги маҳаллалардаги учрашувларда ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида  ишсиз ёшларга оилавий тадбиркорлик, шунингдек, бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукумат томонидан яратилаётган қулай шарт-шароитлар, имтиёзлар ҳамда кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида батафсил тушунчалар ҳам бериб борилмоқда.

 

А.ГУЛИМБЕТОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қораўзак тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+