Ишсизликдан тадбиркорликка

25.03.2022 17:03:51

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш  олдимизда турган долзарб вазифалардан бири. Халқ вакилларининг бу борада МФЙ фаоллари билан ҳамкорликда иш олиб бораётгани эътиборли.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова ҳам Андижон туманида яшовчи ўз сайловчилари билан ишлашда бу масалага алоҳида эътибор қаратмоқда. Унга қилинган мурожаатларнинг аксарияти айни шу масала билан боғлиқлиги бежиз эмас. Қолаверса, депутат ишсиз фуқароларни ўзи излаб топмоқда.

Тумандаги Бахт МФЙ  ҳоким ёрдамчиси Яҳёбек Каримовни ҳам шу муаммо қийнаётганди. Фуқаро Азизахон Турғунова бир неча бор унга иш   сўраб мурожаат қилди. Бироқ муаммо ечимини топмади. Депутат аралашуви билан фуқаронинг муаммоси ечилди. Унга паррандачилик билан шуғулланиш учун кредит ажратилди. Энди А.Турғунова тадбиркор.

Шунингдек, мазкур МФЙда яшовчи  Сурайё Ортиқова  ва Зиёдбек Саидмухторовлар ҳам яшаш хонадонида ишли бўлди. Улар ҳам ўз вакилидан хурсанд.

 “Адолат” СДП Андижон вилоят  Кенгаши

Матбуот хизмати.

                                     

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+