Иштихондаги деҳқон бозорида нархлар оширилганми?

24.03.2020 16:03:06

Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари тумандаги деҳқон бозорида бўлди.  Мамлакатимизга коронавирус пандемияси кириб келганлигини сабабли бозорларда нархларнинг сунъий равишда оширилиш ҳолатларини олдини олиш ва фуқаролар ўртасида истеъмол маданиятини шакллантириш, шунингдек бозорлар ҳудудида санитария-гигиена талабларига риоя қилинишига эътибор қаратишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб бордилар.

Мутталуб Раҳимов, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари:

- “Бозорда, магазинларда ҳеч нарса қолмаяпти экан, бориям нархи осмонда, озиқ-овқатларни ғамлаб олиш зарур, кейин шуниям тополмай қолмайлик” деб одамлар орасида, ижтимоий тармоқларда ваҳима. Депутатларимиз томонидан нархларни асоссиз равишда оширилишининг олдини олиш, бозорларда санитария қоидаларига қай даражада амал қилинаётганини кўздан кечириш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида ишчи гуруҳи шакллантирилди. Мана, кўриб турибмиз, бозорда ҳамма масҳсулотни топса бўлади, нархлар ҳам кўтарилмаган.

Ишчи гуруҳи аъзолари фуқароларга касаллик уларни четлаб ўтиши учун, энг асосий масъул ўзлари эканлигини таъкидламоқда. Шахсий гигиена қоидаларига мунтазам амал қилиш, тегишли ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва бошқа зарурий эҳтиёт чораларини кўриш орқали ўзи ҳамда яқинларини коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилишлари мумкинлиги борасида тушунтириш тарғибот ишларини олиб бордилар.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан санитария ҳолатлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун бир кунлик муддат бегиланди.

Фахриддин АБДУРАЗЗОҚОВ,

Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+