Ислоҳатлар негизида адолат акс этмоқда

27.01.2021 19:01:18

Мамлакатимизда бўлиб ўтаётган муҳим сиёсий жараёнлар ва қабул қилинган сўнгги қонунлар ҳақида билимга эга инсонгина жамиятда содир бўлаётган жараёнларга тўғри ёндашади ва тўғри фикр билдира олади. Ушбу билимлар сайлов кампанияси давомида тўғри танловни амалга оширишда асқотади.

Бугунги кунда миллий сайлов қонунчилигимизни такомиллаштириш, уни умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлаштириш
ва амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар билан уйғунлаштириш, мамлакатимизнинг сиёсий нуфузини янги босқичга кўтариш,
халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини янада яхшилаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Кўриниб турибдики 2019 йилги парламент сайловларида мазкур амалиёт апробациядан ўтказилди дейилаяпти.  Хусусан, Россия, Жанубий Корея ва Қозоғистонда бўлиб турган 90 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари кўчма қутиларда овоз берган шундан келиб чиққан ҳолда Сайлов жараёнларида  хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик ҳисобида бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби, шунингдек чет давлатларда сайловчилар яшаётган ёки ишлаётган жойида кўчма қутиларда овоз беришнинг ҳуқуқий асослари яратилиши албатта муҳим ҳисоблайман. Буларнинг барчаси, бир томондан, мамлакатимизда сайловларнинг нечоғли улкан ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эгалигини кўрсатади.

 

Асқар ХОЛИҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+