Ислоҳотлар ҳар биримиздан фаолликни талаб этади

12.01.2022 12:01:26

Жорий йилни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб номланиши барча юртдошларимизга кўтаринки кайфият бағишлади.

Йилларга ном берилишидаги ушбу анъана албатта келгусида юрт тараққиёти учун муҳим бўлган қатор ислоҳотларни амалга оширишда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

Ҳаммамиз биламиз, мамлакатимизда барча саъй-ҳаракатлар негизида инсон қадр қиммати мужассам бўлиб келган. Шундан келиб чиқиб, инсон қадрини улуғлаш барча соҳаларда амалга оширилиб келинаётганини эътироф этиш жоиз.

Давлат ва жамият ҳаётидаги барча ўзгаришларнинг фуқаролар, унинг қадр-қиммати учун хизмат қилиши  инсонга эътиборни кучайганини кўрсатади.

Дарҳақиқат, ҳар биримиз маҳаллаларда истиқомат қиламиз. Яхши кунимиз, ёмон кунимизга ҳам маҳалла тиргак бўлиб туриши ҳеч кимга сир эмас.

Шу боис ҳам, инсон қадрини таъминлашни маҳалладан бошлаш, фуқароларни саломатлиги учун сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим олиши, бандлигини таъминлаш ва бошқа соҳаларни янада ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг барчаси маҳаллани обод этиш ва инсонлар қадр-қимматини улуғлашга қаратилгани бежизга эмас.

Жорий йилда биз депутатлар олдимизга ҳар галгидан ҳам катта мақсадлар билан, бир қаторда устувор режалар белгилаб олдик. Биз маҳаллаларга чиқиб, фуқароларни ўйлантириб келаётган масалаларни ваколатимиз доирасида ҳал этишга, инсонни улуғлашга қаратилган ислоҳотларда ўз ҳиссаларимизни қўшишимиз зарур.

Эртанги кунимиз, жамиятимизни тараққий этиши ва тинчлик-хотиржамликда яшашимиз албатта, ҳар бир соҳа вакилининг жонкуярлик билан олиб бораётган фаолиятига боғлиқ.

Шундай экан, тинч ва осуда заминимизда давлатимиз Раҳбарининг олиб бораётган одилона сиёсатидан куч олган ҳолда, ҳар биримиздан ташаббускор ҳамда ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиш талаб этилади.

Рустам БОЛТАЕВ,

«АДОЛАТ» СДП Урганч шаҳар Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+