Янгиликлар 1347
Исроилжон Жўраев: “Ҳар бир сайловчимизнинг истакларини амалга ошириш энг олий мақсадга айланиши зарур”
-Партия сайловолди дастурида соғлиқни сақлашнинг давлат секторини мустаҳкамлаш, соҳада юқори малакали хорижий мутахассислар сонини ошириш ва хорижий инвестицияларни кенгайтириш, кадрлар малакасини ошириш ва тайёрлашни самарали тизимини шакллантириш, тиббий хизматлар экспортини ривожлантиришга кенг эътибор қаратилган. Электоратининг асосий қисми шифокорлардан ташкил топган “Адолат” СДП аҳолига барча даражада юқори технологияли, ихтисослаштирилган ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш тизими самарадорлигини таъминлашни мақсад қилган. Депутатларимиз касалланиш йўналишларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимига илмий-тадқиқот фаолиятининг охирги ютуқларини фаол жорий қилишга интилмоқдалар. Халқ вакилларининг бу борадаги асосий вазифаси ушбу ишларни амалга оширилишида назорат ўрнатиш, ҳар бир маблағ ва эътибор энг мухтож аҳоли қатламига етиб боришига кўмаклашишдир. Ижро ҳокимияти билан елкама елка ишлаш орқали, ҳар бир сайловчимизнинг истакларини амалга ошириш энг олий мақсадга айланиши зарур.
Мурожаатномада 2021 йилда 85 та янги оилавий поликлинакалар фойдаланишга топширилиши, эҳтиёжманд аҳолини скрининг текширувдан ўтказишга хусусий сектор хизмати ҳам жалб этилиб, уларга субсидия берилиши қайд этилди. Ўткир буйрак етишмовчилиги билан қийналаётган 5000 нафар беморлар бепул тиббий текширувлардан ўтказилиши, албатта, кўмакка муҳтож ҳолда дарддан оғриб турган фуқароларимизга мисли кўрилмаган малҳам бўлади.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг