Янгиликлар 957
Истиқбол учун йўлланма
Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатларини фаолларимиз иштирокида ҳаяжон билан тинглаб, бу шунчаки даъват ёки чақириқ эмас, балки истиқболимиз учун йўлланма, тараққиётимиз учун қўлланма эканлигини чуқур дилдан ҳис этдик. Албатта йилдан йилнинг фарқи бор. Жорий йилда амалга оширилган барча соҳадаги ислоҳотлар ўз самарасини бера бошлади. Мустақил ватанимизда инсон қадри учун амалга оширилган эзгу ишлар келгуси йилда ҳам давом эттирилади.
Мурожаатномада ватандошларимизнинг истиқболи ҳамда янги Ўзбекистонннинг равнақи учун ҳар бир депутат, раҳбар, қолаверса ҳар бир фуқаро қандай иш тутиши ва юритиши, ташаббускор бўлиши билан боғлиқ истиқболдаги вазифалар аниқ, тиниқ, равшан кескин равишда белгилаб берилди. Мурожаатномада муаммолар хусусида ҳам фикр юритилиб, унинг ечимлари кўрсатиб ўтилди.
Президентимиз юртимизда инсон қадри ҳамма нарсадан устун бўлиши керак деган тамойилни илгари сурдилар. Ҳақиқатдан ҳам депутатлар ва сенаторларга катта умид ва ишонч билан қараган элимизнинг эзгу истаги ҳамда манфаатидан улуғ мақсад йўқ.
2023 йил – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили деб эълон қилинди.
Бугун тараққиётга жиддий тўсиқ бўлаётган коррупция балосига қарши кескин курашиш, илм-фанни ривожлантириш, мамлакатда адолат ўрнатиш, фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш зарур.
Мамлакатда қонун устуворлигига эришиш, демократия ва ошкораликни таъминлаш муҳим. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномаси катта аҳамиятга эга. Партиямиз сайловолди дастурида ҳам ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш масаласи устувор вазифа этиб белгиланган. Шунинг учун ҳам Мурожаатномада тилга олиб ўтилган барча масалалар бизнинг фаолият йўналишимизга ҳамохангдир.
Давлат раҳбари Мурожаатда одил судлов бўйича қўлимиз етмаган ишлар жуда кўп эканлиги ва сифати пастлиги бу ҳақиқат эканлигини таъкидлади. Судларда одамлар йиллар давомида оворагарчиликларга учраётганлиги ҳақиқат эканлиги, суд ҳужжатлари ижро этилмаслик ҳолатлари учраётганлиги, бу ҳолат олий суд раиси ва бош прокурорни ташвишга солиши кераклиги ҳақида алоҳида тўхталди.
Янги тизим доирасида тинтув ўтказиш, қисқа муддатда ҳуқуқ-тартибот идораларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизим яратамиз. Энг аввало одамларимизнинг жойларда судма-суд сарсон бўлиб юришларига барҳам берилади. Бунинг учун адолатли хукм ва қарор чиқариш бўйича вилоят судларининг ваколати хам маъсулияти ҳам оширилади. Айниқса, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлаш прокурордан судга ўтказилади. Терговчи жиноятга алоқадор деб ҳар қандай мукни хатлаб қўёлмайди. Бундан буён мулк ҳуқуқини чеклашга оид ҳар қандай ҳаракат фақат суд орқали бўлади. Судда ишларни кўришда қатнашадиган алоҳида прокурорлар корпуси шакллантирилади. Улар махсус ўқитилади, ишни судда кўришда ҳолис мустақил бўлиши қонун билан белгиланади. Судларга жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячи фикри билан бирга қабул қилинади. Айбланувчининг ҳимоячидан воз кечиши ҳар бир ҳолат прокурор суд томонидан синчиклаб ўрганиладиган тизим жорий қилинади.
Биз айни пайтда Мурожаатномада алоҳида эътироф этилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда келгусидаги йўналишларимизни белгилаб олаяпмиз.
Руиддин Раупов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг