Янгиликлар 1986
“Истиқлол” маҳалласи кўчаларига депутат ташаббуси билан шағал тўкилди
Айни куз-қиш мавсумида аҳолининг янги турар жойларида асфальтлаштириш ишлари амалга ошмаганлиги сабабли айрим қийинчиликлар вужудга келиши табиий. Айниқса ёғингарчилик туфайли ички кўчаларга ташланган тош-шағал ҳам ерга ботиб, пиёда ва машиналарнинг юришини мушкуллаштиради. Лойгарчилик, ботқоқлик вужудга келиши аҳоли норозилигига сабаб бўлиши табиий.
Бундай ҳолатлар Чинобод қишлоғининг “Чинобод”, “Бўстон”, “Истиқлол” маҳаллаларидаги ички кўчаларда ҳам бир неча йиллардан буён аҳоли норозилигига сабаб бўлиб келаётган эди.
“Истиқлол” маҳалласи қишлоқнинг чекка ҳудудларидан ҳисобланади. Аҳоли кўчанинг инфратузилмаси ноқулайлигидан азият чекади. Жумладан, йўлларнинг баланд-пастлиги ва лойгарчилиги ҳар йили муаммо туғдиради. Маҳалланинг чекка жойларига ўтган йили тўкилган шағал ерга кириб кетгани боис лойгарчилик вужудга келган.
Ойбек-1 кўчаси аҳолиси, жумладан кўча боши Тоир Акрамов ва маҳалла фоали Ирода Муратованинг бу ҳақдаги ташвишли қўнғироғига асосланиб, ушбу кўчаларга муаммони ўрганиш учун бордим. Дарҳақиқат, ички кўчалар, электр энергияси ва табиий газ таъминотида йиллари давомида муаммолар йиғилиб қолган.
Шу куннинг ўзидаёқ Халқ депутатлари Қибрай туман кенгаши, маҳалла раиси Комил Содиқов ва 4-сектор масъуллари билан муаммо ўрганилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилди. Ойбек кўчаларига 10 машина шағал олиб келиб тўкилди.
Гулнора АҲМЕДОВА,
Халқ депутатлари Тошкент вилоят
Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг