Янгиликлар 1324
Изчил ва тизимли ёндашув
2021 йил — “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши жуда катта аҳамиятга эга. Чунки, мамлакатнинг эртанги ривожи, келажакдаги салоҳияти, ҳеч шубҳасиз, бугунги ёшларга бевосита боғлиқ. Аждодларнинг ҳар қандай муваффақияти авлодлар томонидан муносиб давом эттирилмас экан, бу давлатнинг нуфузи ночор бўлиб қолаверади.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг беш устувор йўналишидан бири - бу таълим йўналиши ҳисобланади. Бугунги мурожаатномада педагог ходимларни рағбатлантириш, айниқса чекка ҳудудларга бориб ишлаган ўқитувчиларнинг ойлик моашларига 100% устама берилиши ва уй-жой билан таъминланиши алоҳида самара бериши шубҳасиздир.
Камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар йил якуни нуқтаи-назаридан қараганда ўз самарасини берганлиги маълум бўлди. Қанчадан- қанча ишсиз ва фаолиятсиз фуқороларимизнинг бандлиги уларнинг оилаларига рисқ-рўз ва хурсандчилик олиб кирди.
Яна бир муҳим масала - жамиятимизда аёллар мавқеини ошириш, уларнинг муаммоларини ечиш баробарида, "Аёллар дафтари"нинг ташкил этилиши, бу хайрли қадамнинг дастлабкилари бўлди. Республикамизда яшаётган 17 миллион аёлнинг орзу-армонлари янада рўёбга чиқиши ойдинлашди. Айниқса, хотин-қизларни бизнес юритишга ўргатиш, уларнинг фаолиятини молиялаштириш, имтиёзли кредитлар олишига ёрдамлашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Мен ҳам Ўзбекистон фарзанди, “Адолат” СДП ходимаси эканлигимдан фахрланган ҳолда бугунги мурожаатномадан ўзимга хулоса чиқариб келгусида ўз режаларимни белгилаб олдим.
Шаҳноза ОЧИЛОВА,
“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши
Марказий аппарати бош мутахассиси
Фикрингизни қолдиринг