Издошларимиз фахрий отахон хонадонида

09.05.2024 13:05:12

Ўзбекистон "Адолат" СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан “Кексаларга меҳр кўрсатамиз!” акцияси ташкил этилди. Фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга меҳр кўрсатиш, кекса авлод вакилларининг ҳаёт йўлини ўрганиш ва ёшлар қалбида уларга нисбатан ҳурмат уйғотиш тадбирнинг бош мақсадига айланди.

Партиянинг Марҳамат туман кенгаши фаоллари айни шу мақсадда маҳаллаларга йўл олдилар. Сафдошларимизга партиянинг издошлари бўлган фаол ёшлар ҳам қўшилди. Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси Иминжон ота Темиров хонадонида "адолатчилар"нинг қутловлари янгради. Бундан хурсанд бўлган отахон юртимиз тинчлиги ва фарзандларимиз камолини тилаб, дуога қўл очди.


“Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+