Ижрочи котибларда ташаббускорлик етарлими?

14.09.2020 17:09:07

Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий Кенгаши томонидан “Ислоҳатлар ижросида халқ вакилларининг ўрни” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди.

Семинар бизга жорий йилдаги фаолиятимиз давомида депутатлар билан ишлашда қай жиҳатларини эътибордан четда қолдирганимиз, яна қайси йўналишларда амалга оширилаётган ишларни жонлантиришимиз лозимлигини кўрсатди. Айниқса ҳар бир ижрочи котибнинг фаолияти алоҳида-алоҳида таҳлил этилгани, ўзлари бириктирилган партия маҳаллий кенгашлари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишларида йўл қўйилган камчиликлари қайд этиб ўтилгани бизни янада ҳушёрликка, сиёсий қатъиятлилик билан ҳаракат қилишга ундади.

Маълумки, депутатлар  ўз ваколатига масъулият билан ёндашиши, аҳоли мурожаатларига ечим топиш ва улар манфаатларини ҳимоя қилишда аниқ таклиф ва ташаббуслар билан чиқиш, қарорлар қабул қилишда фаоллик кўрсатиши зарур. Бу жараёнда ижрочи котиблардан ташаббускорлик ва фидойилик талаб этилади. Боиси улар олдида жуда катта масъулиятли ишлар турибди. Улар партия депутатлик гуруҳлари ишини мувофиқлаштириши, партиянинг дастурий мақсад ва ғояларини, электорат манфаатларини таъминлашга кўмаклашиши лозим.

Шундан келиб чиққан ҳолда биз Самарқанд вилоят Кенгашида фаолият юритаётган ижрочи котиблар депутатлар томонидан олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва уларни назорат қилиш, сайловчилар билан юзма-юз мулоқотларни ташкил қилиш ва учрашувларда сайловчилар томонидан тушаётган муаммоларни ечиш, доимий комиссиялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, депутатлик гуруҳлари томонидан масалаларни доимий комиссияларга ҳамда сессия кун тартибига киритишда фаоллик кўрсатишга, йил якунлари бўйича ҳар бир туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлик гуруҳларимиз орқали камида 2 тадан маҳаллий кенгашлари сессиялари кун тартибига масалалар киритишга келишиб олдик. 

Ойбек ТЎРАҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+