Янгиликлар 1678
Ижроия Қўмита Пленум чақириш масаласини кўриб чиқди
22.10.2020 17:10:37
Жорий йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Кун тартибига мувофиқ “Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг навбатдан ташқари Пленумини чақириш тўғрисида” ги масала кўриб чиқилди.
Ижроия Қўмита 23 октябрь, соат 11:00 да партиянинг навбатдан ташқари V Пленумини чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Мажлисда Пленум кун тартибига киритилган масалалар маъқулланди.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг