Янгиликлар 1386
Ижтимоий адолат – тараққиёт мезони
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига ва «Адолат» СДПнинг дастурлари тарғиботига бағишлаб Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида партия фаоллари ташаббуси билан кўтаринки руҳда маданий-тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Шундай тадбирларнинг бири партия Нукус шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Нукус шаҳридаги Амир Тимур аҳоли дам олиш масканида партия ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, кенг жамоатчилик ҳамда турли ОАВ вакиллари иштирокида партиянинг «Адолат ҳар бир инсон учун» шиори остида ўтказилди.
Тадбирни «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайпбергенов кириш сўзи билан очиб бериб, мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан табриклаб, юртимизда сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва партия сайловолди дастуридан келиб чиқиб аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш буйича партия олдида турган вазифаларга кенгроқ тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзоси, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Г.Айимбетова, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати С.Камалов, «Ёш адолатчилар» қаноти фаоллари эркин кураш буйича жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медаллари соҳибалари А.Кеулимжаева ва Ҳ.Касымовалар сўз олиб барча иштирокчиларни мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан табриклар экан, юртимизда сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сайловнинг ҳар бир фуқаро ҳаётидаги аҳамияти тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Кўтаринки руҳда бошланган ушбу маданий-тарғибот тадбири таниқли санъаткорлар ижросидаги шўх куй ва қўшиқлар билан давом этди.
Тарғибот тадбири давомида "Адолатли қайнона" кўрик-танловининг Нукус шаҳар босқичи ғолиби Г.Абдимуратова ҳамда спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришиб келаётган умидли ёшлар эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Расул ҚУДИЯРОВ,
“Адолат” СДП Нукус шаҳар Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг