Янгиликлар 1181
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилади
01.11.2022 11:11:38
Қувасой шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, уларга тизимли кўмак бериш ишлари олиб борилмоқда. Шаҳар сектор раҳбарларининг жисмоний ва юридик шахслар билан ўтказилган қабуллари давомида келиб тушган мурожаатларга асосан фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, соғлиқларини тиклашлари учун бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг қарорига кўра, тиббий жиҳозлар, жарроҳлик амалиёти учун маблағлар ажратилмоқда.
Жумладан, «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағи ҳисобидан 10 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачалари етказилиб берилди.
Асилбек Назиров,
Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати.
Фикрингизни қолдиринг