Йўл ҳаракати хавфизлиги масаласини сайловолди дастурдан тополмадим

08.10.2019 11:10:50

Одатда, йўл ҳаракати қоидаларига асосан ҳайдовчининг риоя этиши талаб этилади. Аммо бу талаб аслида барчанинг олдига қўйилган асосий вазифадир. Жойларда муҳокамаси бўлаётган сайловолди дастурда айни мана шу масалага эътибор қаратилса яхши бўлар эди. Албатта, дастур ўз моҳияти билан барча соҳаларни қамраб олган. Аммо айнан йўл ҳаракати қоидалари бузилишларининг олди олиниши мақсадида мавжуд ташаббуслар кўтариб чиқилмаган.

Дастурга қуйидаги таклифларни билдириб ўтмоқчиман. Жойлардаги пиёдалар йўлакчасига кузатув камераларини ўрнатиш шарт, чунки аксарият автомашиналар пиёдаларга йўл бермай, ўтиб кетишади.

Барча ҳудудлардаги мактаблар яқинида пиёдалар йўлакчаси белгисини қўйиб, назоратга олиниши керак. Мактабларда фан сифатида ўтиб келинаётган йўл ҳаракати қоидаларига эътиборни кучайтириган ҳолда соҳа мутахассисларини жалб этиб, айнан уларнинг бу борадаги таълим беришлари мақсадга мувофиқдир.

Энг асосийси, 20 ёшдан эркаклар ва 30 ёшдан бошлаб аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномалари берилиши керак. Шундагина йўл ҳаракати қоидаларининг олди олинармиди?!

Ҳафиза ТЎХТАЕВА,

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+