Йўл ҳаракати хавсизлиги – депутатлар эътиборида

01.03.2022 13:03:09

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари  Таваккал Чориев ва Қодир Жўраев ҳамда партия Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Мақсуд Ҳамидовлар ҳамкорлигида вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби билан учрашув ташкил этилди.

Бухоройўлҳаракати1_1

Учрашувда жорий йилнинг 11 февраль куни Президент Ш.Мирзиёевнинг раислигида “Хавфсиз ва равон йўл” тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги амалий ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган Видеоселекторда белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан фикрлар алмашинди. Депутатлар ва вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида бўлиб ўтган  учрашувда айниқса, умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш учун махсус ўқув машғулотлар ташкил қилиш лозимлиги, мактаблар олдига зарур йўл белгиларини ўрнатиш, йўллардаги тирбандликни бартараф этиш чораларини кўриш, светофорларни бошқаришнинг ягона тизимини ўрнатиш, ЙТҲнинг, айниқса, болалар иштирокидаги аварияларнинг олдини олиш, ҳайдовчиларда йўл маданиятини ошириш билан боғлиқ масалалар юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар муҳокама этилди.

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+