Янгиликлар 3363
Йўл қўйилган камчиликлар рўйи рост айтилди
Фарғона давлат университетида “Адолат” СДП Фарғона шаҳар Кенгашининг VIII-ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди. “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун” деб номланган сайловолди дастури ижросини таъминлашдаги фаолияти тўғрисида ҳисобот берилди. Шу билан бирга, халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳининг 2015-2019 йилларда амалга оширилган ишлар билан таништирилди.
“Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида партиянинг маҳаллий Кенгашларида ташкил этилган ишчи гуруҳларнинг сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлари тизимли ташкил этилган. Шаҳар ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида, юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштирилган. Қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиш даражаси ўрганилган. Кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиб, исссиқхона қуриш, паррандачилик, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш ва бошқа масалалар юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан тегишли бошқарма, ташкилотларга депутатлик сўрови юборилган.
Партия фаолияти давомида Фарғона шаҳар нефтни қайта ишлаш заводи, вилоят архив бошқармасида БПТлар ўзининг дастлабки фаолиятини бошлашига эришди. БПТларнинг сони 43 тага етди. “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш – давр талаби” мавзусидаги давра суҳбатлари орқали яқинлашиб келаётган парламент ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда аёлларнинг фаол иштирок этиши, номзодларнинг орасида хотин-қизлар сонининг ортиши, уларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини оширишга эътибор қаратилди.
Шунингдек, Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда ҳисобот даврида йўл қўйилган камчиликлар, жумладан, фаол аёллар билан ишлаш, улардан халқ депутатлари шаҳар Кенгашига номзодлар заҳирасини шакллантириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалаларига сусткашлик билан қаралганлиги таъкидлаб ўтилди. Бу борада шаҳар Кенгаши раиси вазифаси узоқ муддат вакант бўлиб келганлиги, партия вилоят Кенгаши ва ўз депутатлик гуруҳидан узилиб қолганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилди. Лекин партия электорати асосий қисмини ташкил этган шифокорлар ҳар соҳада партия Кенгашини қўллаб келганлар. Масалан, партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик!” лойиҳалари шифохоналарда ҳамда уларнинг қошидаги бошланғич партия ташкилотларида мунтазам равишда ўтказиб келинган. Жумладан, шаҳардаги 4-сонли оилавий поликлиника раҳбари, халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутати Эъзозхон Аҳмедова фаолликни қўлдан бермаган. Аҳоли учун ташкиллаштирилган тиббий-кўриклар ҳам партия аъзолари билан муносабатларни диоимийлиги таъминлаган.
Конференция сўнггида партия фаоллари сайловолди тарғиботида партия ва депутатлик гуруҳи ҳамкорлигини мустаҳкамлашга, номзодлар билан биргаликда тарғибот ишларини кучайтиришга келишиб олдилар. 900 нафарга яқин партия аъзоларини ўзида жамлаган Қўқон шаҳар партия Кенгаши сайлов жараёнига талаб даражасида тайёргарлик кўриш ва ўтказиш хусусида аниқ вазифаларни белгилаб олди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Камола ПОЛВОНОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг