Янгиликлар 1765
Кам таъминланган фуқароларга 30 қоп ун тарқатилди
Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати Субҳонали Нишонов томонидан партиянинг “Саховат– беназир қадрият” лойиҳаси доирасида «Ҳазрати Али» МФЙ ҳудудидаги 30 нафар кам таъминланган, ёши улуғ нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга бир қопдан ун тарқатилди.
Рафоатхон Қурбонова, Гулрухсор Шарипова, Бибиаён Нуриддинова, Малика Шодиева, Муҳайё Маҳмудова сингари фуқаролар депутат ва саховатпеша инсонларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.
- Пандемия даврида ҳомийларни жалб этиб, камбағал қатламдаги аҳоли учун минг қопдан ортиқ ун тарқатган эдик, – дейди депутат – Албатта, бу эзгу ишда кўплаб саховатпеша инсонлар ҳомийлик қилишди. Юртдошларидан ўз ёрдамини аямаётган Ю.Нишонова томонидан берилган 30 қоп унни ҳам чиндан эҳтиёжманд бўлган оилаларга етказиб, уларнинг хонадонига оз бўлса-да қувонч улашдик. Дуоларини олдик.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг