Янгиликлар 1764
Камбағалликдан чиқариш суръати ошиб бормоқда
Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ташаббусларини кенг миқёсда молиявий қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилишга йўналтирилган дастурлар доирасида сўнгги 3 йил давомида 600 мингдан зиёд аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 15 триллион сўмдан ортиқ миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилган.
2021 йилда аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда, маҳаллаларда ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилиш, уларнинг ўз бизнесини ташкил этишига кўмаклашиш борасидаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмокда.
Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 27 мартда қабул килинган ПК- 5041-сонли Қарори ўзини ўзи банд қилиш иcтагида бўлган фуқароларнинг айрим турдаги фаолиятини амалга ошириш жумладан, касаначилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, иссиқхона ташкил килиш ва шу кабилар учун зарурий ҳом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш мақсадида ажратиб берилаётган кам фоизли кредит маблағлари ўз оилавий тадбиркорлигини бошлаш истагида юрган фуқаролар, айниқса, ёшлар учун кўплаб имкониятлар эшигини очиб бермоқда.
Қарорнинг ижроси юзасидан Хива туман ҳокимлиги, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хива туман Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Хива туман Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги Хива туман Кенгаши билан ҳамкорликда туманда бир қатор ишлар амалга оширилмокда. Бунга бир қанча ўз оилавий тадбиркорлигини бошлаган оилаларни мисол келтириш мумкин, масалан Хива туман “Дашёк” маҳалласида истиқомат қилувчи Сабина Собирова ушбу имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда "Ҳар бир оила -тадбиркор" дастури доирасида 30 миллион кредит олди ва оилавий қандолат цехини ташкил қилди ва ҳамюртларимиз учун бир-биридан ширин қандолат маҳсулотларини пишириб етказиб бермоқда. Бундай тадбиркорлик орқасидан ушбу оиланинг иқтисоди бир мунча ривожланди. Бир гуруҳ маҳалла ёшлари иш билан таъминланди.
Президентимизнинг бу каби қарор ва фармонларининг халқчил ва ҳаётийлиги натижасида фуқароларнинг камбағалликдан чиқариш суръати кескин ошиб, аҳолининг турмуш шароитидан рози бўлиб яшашида аҳамиятли бўлмоқда.
Шукурой МАДАМИНОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хива туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг