Янгиликлар 1516
Карантин қоидаларига риоя қилмаслик пандемия яна авж олишига сабаб бўлиши мумкин
Коронавирус пандемияси барчамизга ҳар қандай фавқулодда ҳолатларга тайёр туришимиз лозимлигини кўрсатиб қўйди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан қатор фармон ва қарорлари қабул қилиниб, тиббиёт тизимини бирламчи бўғинидан бошлаб ислоҳ этилмоқда. Бу ислоҳотлар ва ўз вақтида кўрилган чора-табдирлар ушбу инфекцияни жиловлашда аҳамиятли бўлмоқда.
Аммо бу ҳолат “энди бизда коронавирус хавфи йўқ”, дейишимизга асос бўлмайди. Юртимизда вакцинация жараёнлари жадал олиб борилаётганига қарамасдан, касаллик тарқалиши камайиб қолгани йўқ. Инфекциянинг тарқалиши ҳануз хавфли даражада қолмоқда. Аҳоли яна хотиржамликка берилиб, вакцинация жараёнларига ва ўз саломатлигига бефарқлик билан қараётганликлари, карантин қоидалари - ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлашга риоя этишни сусайтирганликлари сабабли яна мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалиш суръати янада тезлашиб, касалликдан вафот этиш ҳолатлари кўпаймоқда. “COVID-19” туфайли шифохоналарга мурожаат қилувчи беморлар сони тобора ортиб бораётгани анчайин ташвишли ҳолдир.
Буни Зангиота туманида жойлашган юқумли касалликлар шифохонасига бўлаётган мурожаатлар ва у ерда даволанаётган оғир аҳволдаги беморлар сонидан ҳам билиш қийин эмас. Улар тиббиёт ходимларининг кўп бора огоҳлантиришларига қарамай карантин талабларига риоя қилмагани, ўзи ва яқинлари саломатлигига беэътибор бўлгани, касалликка қарши эмланишдан бош тортгани натижасида аксарияти оғир ҳаволга тушиб қолганини кўриш мумкин.
Давлатимиз томонидан эпидемияни жиловлаш ва уни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган бундай амалий ишларга жавобан, ҳар биримиз фуқаро ўз соғлигимиз учун шахсан жавобгарликни ҳис қилган ҳолда пандемия тартиб-қоидаларига риоя этишни кундалик одатга айлантиришимиз лозим.
Пўлат ҲАМЗАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши
раиси ўринбосари
Фикрингизни қолдиринг