Янгиликлар 1944
Касаллик қачон чекинади?
Ҳамон дунё халқларини ташвишга солаётган “тождор душман” номли коронавирусдан қандай сақланиш мумкин? Касалликнинг олдини олиш учун нима қилиш керак? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова иштирокида Андижон туманидаги Роввот оилавий поликлиникасида ташкил этилган давра суҳбати иштирокчилари олдига айни шу саволлар қўйилди.
М.Адҳамжонова давлатимиз раҳбари бошчилигида касалликнинг олдини олиш борасида республикамизда амалга оширилаётган ишлар, соғлом турмуш тарзи ундан сақланишнинг асосий омилларидан бири эканлиги, тиббий маданият ва карантин қоидаларига риоя этишнинг қанчалик зарурлиги хақида тушунча берди. Жамоат жойларида белгиланган тартибларга амал қилишни давом эттиришликни таъкидлади.
Зарифахон Ёқубова, халқ депутатлари Андижон туман кенгаши депутати:
-Чиндан ҳам касалликдан сақланишнинг бош омили тиббий маданият. Аввалига барчамиз бунга амал қилган бўлсакда ҳозирда озгина эътиборсиз бўлиб қолдик. Бироқ хотиржам бўлишга ҳали эрта. Касалланганлар сони яна ўсиб боряпти. Вирусни енгиш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур. Бу йўлда шифокорларнинг зиммасидаги масъулият янада ортмоқда. Агар ҳар биримиз ўз саломатлигимиз учун курашсак, албатта, касаллик ортга чекинади.
Давра суҳбати якунида аҳоли орасида тарғибот ишларини кучайтиришга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.
Нилуфар ЙЎЛДОШЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон
вилоят кенгаши ижрочи котиби
Фикрингизни қолдиринг