Каттақўрғонда "Нотариус маслаҳат" маркази

03.11.2020 16:11:05

Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритган кундан бошлаб фуқаролик ҳуқуқий демократик жамият барпо этиш йўлида одимламоқда. Бундай давлатда эса инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари олий саодат ҳисобланади. Бу борада амалга оширилаётган барча ислоҳотлар фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун муносиб турмуш шароитини яратиш, жамиятнинг барча аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. 

Республикамиз миқёсида инсон ҳуқуқлари ва манфатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Халқнинг яшаш шароитини яхшилаш, келажак авлодларимиз учун муккамал пойдевор яратиш йўлида изчил ишлар олиб борилмоқда. Каттақўрғон шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотарус ҳамда Ўзбекистон”Адолат” социал демократик партияси Каттақўрғон шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда партиянинг “Адолат-қонун устуворлигида”лойихаси доирасида аҳоли билан яккама –якка мулоқат ўрнатиш мақсадида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларни қийнаётган айрим муаммолар уй-жой, мол-мулк, фуқаролар ўртасида қарз олиш, қарз бериш ҳолатлари ва нотариал ҳужжатлар билан боғлиқ муаммоларни қонуний ҳал этилишида ҳамда ҳужжатларни нотарус тасдиғидан ўтказиш тартиби ва шартлари каби масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Нотариус маслаҳат” маркази ташкил этилди. Ушбу марказ келгусида албатта шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотарус ва депутатлар билан биргаликда аҳоли муаммоларини ҳал этишда, уларни сиёсий- ҳуқуқий билимларини оширишда кўмакчи бўлади.

 Элёржон ШАРИПОВ ,

Каттақўрғон шаҳар хусусий амалиёт

 билан шуғулланувчи нотарус.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+