Янгиликлар 1678
Кечиримлиликнинг олий намунаси
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу айтиш мумкинки, инсонпарварлик асосига қурилган бугунги қонунчиликнинг ёрқин ифодасидир.
Мазкур ҳужжатга асосан жазо муддатини ўтаётган 100 нафар фуқаро афв этилди. Бу шунча оилада Рамазон ҳайити қўшалоқ байрамга айланишига сабаб бўлди. Афв этилганларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 43 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 10 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 44 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Инсон ҳаётда билиб билмай ҳатога йўл қўяди. Ва қилмиши учун жазога тортилади. Бироқ бу ана шу инсонни жамиятдан бутунлай ажралади ёки унга нисбатан бир умр жиноятчи сифатида қараш керак, дегани эмас. Қайтанга ҳатосини англаб етиши, тўғри хулоса чиқариш лозим. Бу борада атрофидагилар кўмак қўлини узатиши лозим. Авф этишда ҳам айни шу мақсад кўзда тутилган.
Яна бир томони давлатимиз раҳбарининг фармони билан озодликка чиққанлар берилган имкониятдан етарли хулоса қилиши керак. Энди улар бутун ҳаётини одамларга яхшилик қилиш ва жамият ривожига ҳисса қўшишга сарфлайдилар. Оила аъзолари билан дийдор кўришиш бахтига муяссар бўлганлар бугун давлатимизга миннатдорчилик билдираётганида юқоридагилар ўз ифодасини топмоқда.
Иброхимжон МИТИЛЛАЕВ,
халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг