Кекса онахонлар ҳолидан хабар олинди

10.03.2020 16:03:50

Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқаришларини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда муайян ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг ҳолидан ҳабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш бугун олдимизда турган долзарб вазифалардан бирига айланган.

Айниқса, муҳтарама оналар, хотин-қизларнинг саломатлиги, уларнинг  бахтли яшашини таъминлаш барча ислоҳотларнинг асосий мақсади ва мезонидир. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фориш туман Кенгаши ҳам ижтимоий адолат принципларига асосланган ҳолда мамлакатимизда ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам вакилларига эътибор қаратиш, уларга зарурий масалаларда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш орқали ўз фаолиятининг ижтимоий йўналтирилганлигини кўрсатиб бормоқда.

         Хусусан, 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан депутатлар ва ҳомийларни жалб қилган ҳолда тумандаги нуроний онахонлар ҳолидан хабар олинди. Мазкур тадбирда ўндан ортиқ хонадонларга ташриф буюрилиб, онахонларга турли хил рўзғор буюмлари ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат байрам совғалари топширилди.

         Хотин-қизларимизнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлардан шу билан биргаликда ҳаётдан рози бўлиб юришлари ҳамда уларнинг бахту саодати учун доимо сидқидилдан хизмат қилишга тайёрмиз. – дейди партиянинг Фориш туман Кенгаши раиси Умида Бўронова. – Истаймизки, мана шундай қувончли кунларимиз кўп бўлсин. Ҳаётимиз қувончи, хонадонларимиз кўрки бўлмиш азиз аёлларимиз шаънига энг гўзал тилакларимизни изҳор этамиз.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, сиз-у биз яшаб турган жамиятда инсон шаъни ва манфаати ҳар нарсадан устун. Асосий вазифа аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, инсонларга беғараз ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

abror begmatov
2020-04-14 16:52:50
men ijarada turaman 2 yoshli o`g`lim bor ayolim ishsiz men kunlik ish bilan kun ko`radigan odamman. partiyamiz ADOLAT demokratiyatik partiyasi tomonidan tashshabbus bolganidan habar topib sizlarga iltimos bilan chiqyabman. hozirda men ijarada yashayman hotinim va ikki yashar o`g`lim bor. men oddiy ishchiman. karantin tufayli men qiyin axvolga tushib qoldim chunki men ishsizman hozirda oilamga yordam kerak. men shuni ADOLAT PARTIYASIDAN yordam so`rayman. agar yordam berish niyatingiz bolsa +998941952985 nomeriga murojat qiling iltimos

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+