Янгиликлар 2189
Келажагимиз маънан камолотга етган ёшлар қўлида
Муҳтарам юртбошимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқларида берган таклифлари жаҳон ҳамжамияти учун ҳар томонлама долзарблиги билан аҳамиятлидир.
Қадимдан Шарқда ёшлар тарбиясига энг муҳим вазифа сифатида қаралган. Олиб бораётган сиёсатимизнинг негизида ҳам ёшларни ҳар томонлама мукаммал ва баркамол қилиб тарбиялаш энг олий мезон саналади.
Шу мақсадда Ургут туманининг тоғ олди ҳудудида жойлашган “Сой Ғус” маҳалла фуқаролар йиғинида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва вилоят тарғибот гуруҳи ҳамкорлигида “Ёшлар келажагимиз” шиори остида тадбиркорлик, қандолатчилик, тикувчилик, ҳамширалик иши курсларида ўқиб иш бошламоқчи бўлган йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш механизими яратилди.
Тоғ олди худудида жойлашган 32-мактаб биносида ёш қизларимизни қизиқишларига биноан “Бибихоним” ўқув маркази мутахассислари томонидан ўқув курслари ташкил этилди. Зеро, келажак - интеллектуал, маънан камолотга етган, ўз кучи ва имкониятларига ишонувчи, кучли фуқаролик позициясига эга соғлом ёшлар қўлида бўлиши шарт.
Сарвиноз НАЖМИДДИНОВА,
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг