Келажак авлодни интернет тармоғидаги яширинча ҳужумлардан  асрашимиз шарт

12.02.2021 14:02:21

Бугун мамлакатимизда шиддат билан олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асл замирида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускор ва шижоатли келажак авлодларни вояга етказиш ва энг асосийси эса интернет тармоқлардаги яширин ғоявий кучлардан уларни ҳимоялаш зарурияти туғилмоқда.

Ёшларимиз интернет тармоғидан фойдаланганда менталететимизга хос аҳлоқий меъёрларга риоя қилиб, ахборотларни жойлаштириш, тарқатиш, излаш хусусиятларни ўз ичига олган ахборот хавфсизлиги ва интернет маданиятини мукаммал ўзлаштиришларига кўмаклашишимиз лозим.

Бугун глобал ахборот маконига теран кўз билан қарасак, унда мавжуд барча ахборотларни ҳам фойдали ёки безиён деб бўлмайди.

Хусусан, айни пайтда интернет тармоғида ўз ҳатти-ҳаракатлари билан ёшларимизни осонлик билан бузғунчилик, ўз яқинларига зўравонлик ва ёвузлик  қилишга ундовчилар, давлатимиз олиб бораётган сиёсатга қарши етаклаётганларни ижтимоий тармоқларда турли хил воқеалар, тасвирлар орқали кузатаяпмиз.

Аммо, бугун интернетни чеклаш ёки ахборот олишни тақиқлаш билан муаммони ҳал бўлмаслиги барчамиз биламиз. Шундай экан, онги ва дунёқараши эндигина шаклланаётган ёш авлоднинг маънавий олами дахлсизлигини асраш олдимизда турган энг муҳим масалалардан биридир.

Партия Сиёсий Кенгаши ва “Ёш адолатчилар” қаноти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолари билан “Интернет тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган энг муҳим вазифалар ҳақида сўз борар экан, бунда блогерлар фаолиятига тўхталиб, қўштирноқ ичидаги блогерларимиз ёшларимизни ахборот олишдаги ҳаққонийлик принципларини чалғитаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Бу юрт барчамизники, унинг муаммолари ҳам ютуқлари ҳам бизники эканлиги муаммоларни бутун дунёга кўз-кўз қилиш билан эмас муаммоларга икки томонлама ёндашган ҳолда ечим топишга интилиш лозимлиги иштирок этаётган блогерлар томонидан билдириб ўтилди.

Ёшлар билан бахс-мунозарали тарзда ўткан бу тадбирда партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти Республика Кенгаши ташаббуси билан ахборотларни тарқатишда холислик ва адолатлиликни таъминлаш мақсадида “Адолатли блогерлар” жамоасини тузиш таклифи билдирилди. Ушбу таклиф ёшлар томонидан айрим эътирозларга ҳам сабаб бўлди. Нима энди партия блоггерларни фикрлашини чекламоқчими? деган ёшлар ҳам бўлди.

Аммо, ушбу “Адолатли блогерлар” жамоаси ҳар қандай воқеа-ҳодисага адолатли ёндашиб, тарқатилаётган воқеа-ҳодисаларни тўлиқ ўрганган ҳолатда оммага маълум қилиш лозим эканлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида тузилган ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган воқеалар янги очилган “Блогерлар жамоаси” номли телеграм гуруҳида муҳокама қилиниб, партия тарафдорларининг холис позицияси билдирилиши белгилаб олинди.

 

 

Гулнисо САИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сиёсий Кенаши Марказий аппарати бўлим мудири

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+